Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Транспорт вазирлигининг маълумотига кўра, Ўрганч шаҳрига замонавий Zhong Tong русумидаги 50 та янги автобус етказиб берилди.
Бу ташаббуснинг мақсади жамоат транспорти хизматларининг сифатини ошириш, автопаркни янгилаш ва йўловчилар учун қўшимча қулайликлар яратишдир.
Янги автобуслар олтита шаҳар йўналиши бўйлаб тақсимланган бўлиб, 4 декабрдан бошлаб Ўрганч аҳолисига хизмат кўрсата бошлади.