Валюта курслари 24/09/2024
$1 – 12747.29
UZS – 0.14%
€1 – 14158.42
UZS – -0.35%
₽1 – 137.27
UZS – -0.14%
Қидириш
Ўзбекистон 01/02/2023 Ўқувчилар ўртасида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги туман олимпиадаси ўтказилади
Ўқувчилар ўртасида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги туман олимпиадаси ўтказилади

Жорий йилнинг 31 январь куни Тошкент шаҳар Олмазор тумани ХТБга қарашли умумтаълим муассасаларининг 7-8 синф ўқувчилари ўртасида Ал-Хоразмий олимпиадасининг туман босқичи бўлиб ўтди. Туманда 31 та умумтаълим мактаби бўлиб, ҳар бир таълим муассасасидан 7-синф ўқувчиларидан бир нафардан, 8-синф ўқувчиларидан 2 нафардан, жами 372 нафар ўқувчилар иштирок этишди.

Олимпиада жараёнида ўқувчиларга 20 та ёпиқ (вариантлар орасидан танланадиган) ва 10 та очиқ (иштирокчилар томонидан ёзиладиган) тест саволларидан иборат назорат материаллари берилган бўлиб, топшириқларни бажариш учун иштирокчиларга 120 дақиқа вақт ажратилади.

Ал-Хоразмий олимпиадаси тумандаги 28-сонли умумтаълим мактабида ўтказилди. Туман халқ таълими бўлими ва мактаб маъмурияти томонидан олимпиаданинг кўтаринки кайфиятда ўтиши учун барча шарт-шароитлар яратиб берилди. 

Олимпиада иштирокчиларининг хавфсизлигини ҳамда жараённи узлуксиз давомийлигини таъминлашда ўзининг беминнат хизматларини аямаган туман ИИБ, электр тармоғи, тиббиёт бирлашмаси ва ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Эслатиб ўтамиз, халқаро олимпиадани ташкил этиш ташаббуси мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йилнинг сентябрида Остона шаҳрида бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Фан ва технологиялар бўйича биринчи саммитида илгари сурилган эди. Ундан кўзланган асосий мақсад буюк алломанинг жаҳон илм-фани ва цивилизацияси ривожига қўшган улкан ҳиссасини халқаро миқёсда тарғиб этиш, қолаверса, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни фундаментал ва аниқ фанлар билан шуғулланишга кенг жалб этиш ҳамда илм-фан йўлида халқаро ҳамкорликни кенгайтиришдан иборат.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг