Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) - Сурияда фаол жанговар ҳаракатлар тўхтаган бўлса-да, гуманитар вазият абгорлигича қолмоқда. 12 миллион киши ҳали ҳам қўлловга муҳтож, 5,5 миллион киши эса ҳар ой БМТдан ёрдам оляпти. Бу ҳақда БМТнинг Сурия инқирози бўйича минтақавий координатори Панос Мумцис маълум қилди.
Суриянинг шимоли-шарқидаги Хасака вилоятида жойлашган Хол лагерига зудлик билан эътибор қаратиш зарур. Охирги ойларда бу ерда Дайр Зордан қочиб келганлар ҳисобига қочқинлар сони ортди. Декабрь ойида Холда асосан ироқликлардан иборат 10 минг киши яшар эди, ҳозир эса – 75 минг киши. Уларнинг 90 фоизини аёллар ва болалар ташкил этади. Лагерда бошқа давлатларнинг фуқаролари бўлган аёллар ҳам бор, уларнинг кўпчилиги бир неча фарзанднинг онаси. Панос Мумцис давлатлар бу аёлларни қайтариб олиб кетиши ва жамиятга қайтадан интеграциясини таъминлаши зарурлигини таъкидлаб, болалар фуқаролик олишга ҳақли эканини эслатди.
“Болалар бу вазиятда қурбон ҳисобланади, ҳар қандай муаммонинг ечимда биринчи навбатда уларнинг манфаатлари ҳисобга олиниши керак”, – дейди у.
Иордания билан чегарада жойлаган Руқбон лагерида ҳам вазият жуда оғир ва кун сайин оғирлашмоқда. Бу ерда яшайдиган 35 минг кишига икки ой аввал ёрдам олиб борилган эди, ҳозир эса ёрдам жўнатишнинг имкони бўлмаяпти.
Манба: azon.uz