Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Вьетнамда бўлиб ўтган Лондон-2012 минтақавий саралаш турнирида муваффақиятсиз иштирок этиб, ХХХ ёзги олимпияда ўйинларига бориш имкониятини йўққа чиқарганди. Бу борада Уммон олимпия терма жамоасига қарши ўйин Лондон-2012 йўлидаги энг сўнгги расмий учрашув сифатида тарихда қолди.
Энди Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Ўзбекистон футбол федерацияси терма жамоалар маркази олдидаги вазифасини адо этиб бўлди. Натижада мазкур терма жамоа мураббийлар штаби тарқатиб юборилди.
Бош мураббий Вадим Абрамов бир вақтнинг ўзида миллий терма жамоа бошқарувида ҳам экани сабаб, мутахассис Ўзбекистон футбол федерацияси билан ҳамкорликни давом эттиради. Унинг олимпия терма жамоасидаги ёрдамчилари – Тохир Кападзе ва Марат Мифтахуддинов ўз вазифасидан озод этилди.