Валюта курслари 20/12/2024
$1 – 12875.06
UZS – 0.1%
€1 – 13406.80
UZS – -0.67%
₽1 – 124.75
UZS – -0.57%
Қидириш
Ўзбекистон 14/04/2012 Нью-Йорк: “Мустаҳкам оила йили”га бағишланган тақдимот
Нью-Йорк: “Мустаҳкам оила йили”га бағишланган тақдимот
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида “Глобаллашув жараёнида оила ва қадриятларини ҳимоялаш: Ўзбекистон тажрибаси” мавзуидаги давра суҳбати ҳамда “1000 та Никоҳ ва 1000 та Суннат тўйлар” хайрия лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди.

Фонд Форум, Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий ваколатхонаси ҳамда мамлакатимизнинг Нью-Йоркдаги Бош консуллиги томонидан ташкиллаштирилган тадбир юртимизда “Мустаҳкам оила йили” Давлат дастурининг асосий тамойиллари, мақсад ва вазифаларига бағишланди.

“БМТ Плаза” да ўтказилган тадбирда АҚШнинг турли олийгоҳларидан олимлар ва экспертлар, жамоат ва халқаро ташкилотлар, дипломатик корпус вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда 2012 йил Ўзбекистонда жамият асоси бўлган оила институтини ривожлантириш ва янада мустаҳкамлаш мақсадида ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва кучайтириш, жисмонан соғлом, маънан етук ва баркамол авлодни тарбиялашда оила ролини оширишга бағишланганлиги эътироф этилди. Ушбу жараёнда маҳаллий ва нодавлат ташкилотлари муҳим ўрин тутади. Хусусан, Фонд Форум Гулнора Каримова ташаббуси остидаги “1000 та Никоҳ ва 1000 та Суннат тўйлар” хайрия акцияси сингари лойиҳалари орқали бунга ўз ҳиссасини қўшмоқда. Мазкур лойиҳа тўй маросимларини ўтказишга моддий жиҳатдан қийналаётганларга қаратилган. Болалар уйлари тарбияланувчилари, ота-онасини йўқотганлар, кўп фарзандли оилада катта бўлганлар шулар жумласидандир.

Ўзбек халқи ўз анъана ва қадриятларини доимо эъзозлаб келган. Оила халқимизда азалдан жамиятнинг асосий бўғини, муқаддас ва мукаррам саналади. Давра суҳбатида қатнашганлар ўзбек халқининг оилавий қадриятларни эъзозлаш, катталарга ҳурмат, баркамол авлодни вояга етказиш каби фазилатлари алоҳида эътироф этишди.

Парвиз Морвиж, Нью-Йорк Университети профессори:

- Сўнги 5-6 йил мобайнида Ўзбекистонда ҳар янги йил бирор ижтимоий долзарб мавзуга бағишланмоқда. Ҳар сафар ўзбек халқини ижтимоий ҳимоялаш ва турмуш тарзи даражасини кўтаришга қаратилган Давлат дастури ишлаб чиқилади. Бу йили “Мустаҳкам оила йили” бўлиб, оила – бу ҳар қандай жамиятнинг асосий таркибий қисмидир. Глобаллашув ва ахборот билан таъминланганлик даражаси ошиб бораётган бир пайтда оилавий қадриятларни сақлаб қолиш, янги авлодни тарбиялашда оила роли муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу маънода, ёшларни қўллаб-қувватлаш билан бир қаторда уларни тарбиялаш, оилавий қадриятларни сақлаб қолиш ва баркамол авлодни вояга етказишда Фонд Форумнинг фаолияти тахсинга сазовордир.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг