Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Ўзбекистон 09/04/2024 Нукусда фуқарони ДХХга ишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди
Нукусда фуқарони ДХХга ишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди

Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманида яшовчи, 1983 й.т. К.Ж. алдов йўли билан ўзганинг ишончига кириб, танишлари орқали уни Давлат хавфсизлик хизмати органларига ишга киритиб қўйиш эвазига 11 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Аммо, у сўралган пул маблағини Нукус шаҳрида олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва прокуратура органлари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Терговга қадар текширув давомида, мазкур шахс муқаддам 4 нафар фуқарони ДХХ идораларига ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан улардан жами 65 минг АҚШ доллари олганлиги ҳам аниқланди.

Таъкидлаш лозимки, К.Ж. муқаддам Жиноят Кодексининг 168-моддаси билан 5 маротаба судланган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг