Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Нукус шаҳрида янги «Jipek Joli Art» меҳмонхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Меҳмонхона 33 ўринли бўлиб, ҳудудда туризмни ривожлантиришга қаратилган.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Фарҳод Эрманов, Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов, Туризм қўмитаси раиси Умид Шодиев, шунингдек, ҳудудий экология ва туризм соҳалари расмийлари ҳамда фаол тадбиркорлар иштирок этдилар.
«AYIM TOUR» компанияси томонидан барпо этилган ушбу меҳмонхона ҳудуддаги туристик инфратузилмани яхшилашга қаратилган.