Валюта курслари 21/11/2024
$1 – 12855.93
UZS – 0.09%
€1 – 13570.72
UZS – 0.15%
₽1 – 128.16
UZS – -0.11%
Қидириш
Дунё 22/01/2024 Носоғлом ишчилар корхоналарга йилига дунё бўйича 153 миллиард доллар зарар келтиради
Носоғлом ишчилар корхоналарга йилига дунё бўйича 153 миллиард доллар зарар келтиради

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари эконометрик ёндашув асосида табиат билан уйғунлик ва аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ўртасидаги боғлиқликни таҳлил қилди.

Атроф-муҳит омилларининг аҳоли саломатлиги ва меҳнат унумдорлигига таъсири ўнлаб йиллар давомида тадқиқот мавзуси бўлиб келган. Иқтисодий нуқтайи назардан, соғлом аҳоли ва ишчи кучи фаровонлиги меҳнат унумдорлигини оширади, ишчиларнинг вақтинча нофаоллиги билан боғлиқ харажатларни камайтиради ва охир-оқибат аҳолининг молиявий фаровонлигини яхшилайди.

Кўпгина хорижий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ходимларнинг жисмоний ва руҳий саломатлигини яхшилаш молиявий ҳолатга ижобий таъсир қилади. Яхши кайфиятга эга соғлом ходимлар кўпроқ ишчанлик қобилиятига эга бўлиб, қисқа вақт ичида катта ҳажмдаги ишларни бажариши мумкин.

Аксинча, ёмон экологик муҳит ва табиат билан уйғунликнинг йўқлиги нафас йўллари (ҳаво сифатининг пастлиги сабабли) ва ичак касалликларининг (сув ва озиқ-овқат сифати пастлиги сабабли) тарқалишига олиб келиши мумкин. Gallap томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, носоғлом ишчилар корхоналарга йилига дунё бўйича ўртача 153 миллиард доллар зарар келтиради. 

Ушбу таҳлилларни олиб боришда Жаҳон банкининг 169 та мамлакатга оид маълумотларидан фойдаланилди. Бу кўрсаткичлар аҳоли жон бошига CО2 эмиссияси ва РМ2.5 миқдори (м3 га тўғри келувчи микрон ҳажми), сув тақчиллиги ва табиий ўрмонлар (миллион м3) атроф-муҳит шароитлари учун прокси ўзгарувчилар сифатида фойдаланилди.

Регрессия модели натижаларига кўра, нафас йўли касалликлари билан боғлиқ ўлимнинг 10 кишига (100 000 аҳолига) кўпайиши аҳоли жон бошига ЯИМни (2015-йил нархларида) 631,2 долларга камайтиради. Нафас йўли касалликларининг тарқалишига табиатдаги ифлосланишнинг асосий кўрсаткичларидан бири бўлган РМ2.5 нинг таъсиридир.

РМ2.5 эмиссиясининг 1 микронга камайиши (м3 майдонга) нафас йўли касалликлари туфайли ўлимни 2-3 кишига (100 минг кишига ) камайтириш имконини беради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг