Валюта курслари 06/11/2024
$1 – 12774.98
UZS – -0.12%
€1 – 13914.51
UZS – -0.15%
₽1 – 130.14
UZS – 0.08%
Қидириш
Ўзбекистон 12/09/2018 Норвегия Ҳельсинки қўмитаси бош котиби билан учрашув бўлиб ўтди
Норвегия Ҳельсинки қўмитаси бош котиби билан учрашув бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 10 сентябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида «Норвегия Ҳельсинки қўмитаси» (НҲҚ) халқаро ноҳукумат ташкилоти Бош котиби Берн Энгесланд билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва НҲҚ ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Берн Энгесланд Норвегия Ҳельсинки қўмитаси номидан қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқларига риоя қилиш ва демократик институтларни ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон раҳбарияти томонидан сўнгги йилларда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолади ва ўзгаришларни қўллаб қувватлаш, демократик қадриятлар ва фуқаролик жамияти институтларини ривожланиришга кўмаклашишга тайёрлигини изҳор этди.

Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг