Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 26/04/2019 Нодиржон Мирзааҳмедов бокс бўйича қитъа чемпионатининг дастлабки ғолиби
Nodirjon Mirzaahmedov boks bo'yicha qit'a chempionatining dastlabki g'olibi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Хабарингиз бор, бугун Таиланднинг Бангкок шаҳрида бокс бўйича навбатдаги Осиё чемпионати баҳслари якунига етади. Бугун мусобақанинг финал жанглари ўтказилмоқда.

Ҳозиргина қитъа чемпионатининг дастлабки ғолиби аниқланди ва қувонарлиси, бу бахтга ҳамюртимиз мушарраф бўлди. 49 кг.гача бўлган вазн тоифасидаги жангларда финал йўлланмасини қўлга киритган ўзбекистонлик Нодиржон Мирзаҳмедов олтин медаль учун кечган жангда ҳиндистонлик Дипак устидан ишончли ғалабага эришди.

Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Осиё чемпионатида дастлабки олтин медалига сазовор бўлди.

Бугун яна тўрт нафар боксчимиз финал жангларида иштирок этади. Булар Миразизбек Мирзаҳалилов (-56 кг), Бобо-Усмон Батуров (-69 кг), Санжар Турсунов (-91 кг) ҳамда Баҳодир Жалолов (+91 кг).

Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг