Валюта курслари 09/01/2025
$1 – 12962.98
UZS – 0.11%
€1 – 13377.80
UZS – -0.92%
₽1 – 123.68
UZS – 2.21%
Қидириш
Иқтисод 08/01/2025 НКМК 2024 йилда 93,9 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарди

НКМК 2024 йилда 93,9 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Навоий кон-металлургия комбинати (НКМК) 2024 йилда 93,9 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарди. Бу кўрсаткич 2023 йилга нисбатан 5,3%га кўпдир.

Давлат бюджетига НГМК томонидан солиқлар ва дивидендлар сифатида 57,5 трлн сўм ўтказилди.

Инвестиция дастури доирасида $790 млн ўзлаштирилди ва715 та янги иш ўрни яратилди.

Локализация дастури доирасида 916 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди ва тармоқлараро саноат кооперацияси доирасида 6,2 трлн сўмлик маҳсулот харид қилинди.

Харажатларни оптималлаштириш натижасида маҳсулот таннархи 3,7 трлн сўмга қисқартирилди.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил октябрь ойида НКМК Лондон фонд биржасида $1 млрд миқдорида еврооблигация чиқарди. Биринчи эмиссия доирасида $500 млн маблағ жалб этилди. Эмиссия 4 йилга жойлаштирилди, купон фоизи 6,7% ташкил этади. Иккинчи эмиссия доирасида $500 млн маблағ жалб этилди. Эмиссия 7 йилга жойлаштирилди, купон фоизи 6,95% ташкил этади.

Буюртмалар китоби $5,5 млрдга етди ва бу ўзбекистонлик эмитентлар учун рекорд натижа ҳисобланади. 2025 йилда НГМК янги $500 млнлик еврооблигация чиқаришни режалаштирмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг