Валюта курслари 23/09/2024
$1 – 12729.83
UZS – 0.04%
€1 – 14207.76
UZS – -0.11%
₽1 – 137.46
UZS – 0.26%
Қидириш
Иқтисод 28/02/2018 Нидeрландия бизнeси Ўзбeкистон қишлоқ хўжалиги соҳасига қизиқиш билдирмоқда
Нидeрландия бизнeси Ўзбeкистон қишлоқ хўжалиги соҳасига қизиқиш билдирмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 30 дан ортиқ Нидерландия компанияларининг 50 га яқин вакиллари «Agro World Uzbekistan 2018» 13-халқаро қишлоқ хўжалиги кўргазмасида иштирок этади. 2018-йил март ойи ўрталарида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган мазкур тадбирда кўпчилик Нидерландия компаниялари ўз стендларини тақдим этишлари кутилмоқда. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Ўзбекистоннинг Белгиядаги элчихонаси ва Нидерландиянинг мамлакатимиздаги элчихонаси маълумотига кўра ушбу компанияларнинг аксарияти мева ва сабзавот секторида, жумладан иссиқхоналар ва картошка етиштириш сегментида фаол иш олиб борса, бошқа бир қисми чорвачилик, хусусан сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва паррандачилик билан шуғулланади.

Аграр соҳа Ўзбекистон-Нидерландия ҳамкорлигининг устувор йўналиши ҳисобланади. Қайд этилганидек, Нидерландия Ўзбекистон давлат тузилмалари, тадқиқот институтлари, хусусий сектор билан биргаликда ҳамда халқаро молия институтлари кўмагида мамлакатимизда мева-сабзавот ва чорвачилик соҳаларини яънада ривожланишига катта ҳисса қўшиш салоҳиятига эга.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг