Валюта курслари 20/11/2024
$1 – 12844.00
UZS – 0.15%
€1 – 13550.42
UZS – -0.01%
₽1 – 128.30
UZS – -0.25%
Қидириш
Иқтисод 25/01/2017 “Nestlé” компанияси “Family” сув ишлаб чиқарувчига қарши суд ишида ғолиб чиқди
“Nestlé” компанияси “Family” сув ишлаб чиқарувчига қарши суд ишида ғолиб чиқди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик Судининг Кассация инстанцияси “Family” сув ишлаб чиқарувчисига “Nestlé” маҳсулот белгиларига ўхшаш график элементлардан фойдаланишни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг 26 апрель куни “Nestlé” компанияси ўзининг интеллектуал мулкни ҳимоялаш мақсадида Тошкент шаҳар хўжалик судига “Family” бренди остида сув ишлаб чиқараётган “Family Group” компанияси устидан даъво аризаси билан чиқди.

2016 йилнинг 24 май куни Тошкент шаҳар хўжалик суди “Nestlé” компаниясининг даъво аризасини қаноатлантирди. Суд қароридан норози бўлган “Family Group” компанияси биринчи инстанция қарорини бекор қилдириш мақсадида кассация шикояти билан мурожаат қилди.

2017 йилнинг 9 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик Судининг Кассация инстанцияси Тошкент шаҳар хўжалик судининг қарорини ўз кучида қолдириб, “Family” сув ишлаб чиқарувчисига “Nestlé” маҳсулот белгиларига ўхшаш график элементлардан фойдаланишни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг