Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Иқтисод 05/03/2019 Навоийда 100 МВт қувватга эга қуёш фотоэлектр стансияларини қурилади
Навоийда 100 МВт қувватга эга қуёш фотоэлектр стансияларини қурилади

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) -- "Навоий вилояти ҳудудида 100 МВт қувватга эга қуёш фотоэлектр стансияларини қуриш" лойиҳаси доирасида тендер комиссияси ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилиши.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш ва фотоэлектрик стансияларни яратиш учун хусусий инвестицияларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 20 августдаги 633-сон қарорига мувофиқ, қуёш фотоэлектр стансиясини қуриш учун пилот лойиҳа Навоий вилоятида умумий қуввати 100 МВт бўлган стансиялар давлат-хусусий шерикчилигида амалга оширилмоқда. Хусусий шерик танлаш учун танлов савдолари ўтказилади.

2019 йил 26 февралда Халқаро молия корпорацияси (ХМК) томонидан тақдим этилган "Таклиф сўрови", "Электр сотиб олиш бўйича келишув" ва "Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги битим" лойиҳаларини кўриб чиқиш учун ХМК маслаҳат хизмати билан Тендер комиссияси ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Таъкидлаш жоизки, ХМК Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва «Ўзбекенерго» ОАЖ учун қуёш электростансиясини лойиҳалаш, молиялаштириш, қуриш ва фойдаланишга топшириш учун хусусий инвестицияларни  жалб қилиш тажрибасини сафарбар этиш учун ДХШни тузиш бўйича маслаҳатчи вазифасини бажаради.

Учрашув давомида, Ишчи гуруҳ юқорида кўрсатилган ҳужжатлар бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини баён этди ва уларни Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ мослаштириш зарурлиги тўғрисида таъкидлаб ўтди.

ХМК вакиллари таклиф этилган барча мулоҳазаларни кўриб чиқишга тайёр бўлиб, келгуси ҳафта ХМК хизматининг кенгайтирилган делегациясининг ташрифи ҳақида маълумот беришди.

Учрашувдан сўнг тақдим этилган таклифларни янада батафсил муҳокама қилиш ва Тендер комиссиясини кейинчалик тасдиқлаш учун ҳужжатларни шарҳлаш учун ХМК вакиллари билан ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилишини ташкил этиш тўғрисида келишилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Телеграмдаги расмий канали.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг