Валюта курслари 12/11/2024
$1 – 12803.81
UZS – -0.15%
€1 – 13677.03
UZS – -1.06%
₽1 – 130.64
UZS – -0.46%
Қидириш
Иқтисод 20/03/2019 Навоий вилоятига ўтган йилга нисбатан 160,0 млн. квт.соат кўп электр энергияси етказиб берилади
Навоий вилоятига ўтган йилга нисбатан 160,0 млн. квт.соат кўп электр энергияси етказиб берилади

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 2019 йилда Навоий вилоятида истеъмолчиларга 7 338,7 млн. кВт.соат электр энергияси етказиб берилиши режалаштирилган. Бу кўрсатгич 2018 йилга нисбатан 160,0 млн кВт.соат кўпроқни ташкил қилади.

Жорий йил якунига қадар 466,0 км. узунликда электр узатиш тармоқлари ва 70 та трансформатор пунктларида янгилаш ва реконструксия қилиш ишларини бажариш ва ушбу қурилиш-монтаж ишлари учун 31496,0 млн. со‘м маблағ сарфланиши режалаштирилган.

Шунингдек, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида 208,6 км. узунликдаги электр узатиш тармоқлари ва 55 та трансформатор пунктларида янги қурилиш ва реконструксия қилиш ишлари белгиланди. Қолаверса, 171,3 км. электр узатиш тармоқлари ва 108 та трансформатор пунктлари мукаммал таъмирланади. Бунинг учун жами 15723,0 млн. сўм маблағ сарфланиши режалаштирилган.

Истеъмолчиларнинг электр энергия таъминотини янада яхшилаш учун 1 128,2 км. узунликдаги 0,4-110 кВ.ли электр узатиш тармоқлари ва 292 дона трансформатор пунктларини мукаммал таъмирланиши кўзда тутилган.

Қишлоқ жойларида арзонлаштирилган намунавий уй-жойлар, кўп қаватли арзон уй-жойлар, хизмат уйлари, харбийлар учун ва профилактика инспекторларига қурилган уй-жойларнинг ташқи электр таъминоти учун жами 21,0 км. электр узатиш тармоқлари ва 19 та трансформатор пунктларини янгидан қуриш ва 2310,0 млн. сўм маблағ сарфлаш режалаштирилган.

Навоий шаҳри аҳолисини ҳамда кичик саноат зонаси ва эркин иқтисодий зонасида янги ташкил этилаётган корхоналарни етарли миқдорда электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 110/6 кВ.ли “БСИ” подстансиясидаги қуввати 16 000 кВА бўлган куч трансформаторларини қуввати 25 000 кВА бўлган трансформаторларга алмаштирилади ҳамда мавжуд 6 кВ.ли тарқатиш қурилмаларини реконструксия қилиш учун 14000,0 млн. сўм маблағ сарфланиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, Навбаҳор тумани ҳудудида жойлашган 110/35/10 кВ.ли “Янги Қўрғон” подстансиясида 16000 кВА.ли куч трансформаторини юқори қувватлисига алмаштириш учун 6000,0 млн. сўм маблағ сарфланиши режалаштирилган.

Бунинг натижасида Навбаҳор, Конимех ва Кармана туманлари ҳамда Навоий шаҳридаги аҳоли ва ижтимоий соҳа объектлари ишончли ва мустаҳкам электр энергияси билан таъминланади.

Амалга оширилган ишлар натижасида, 146 та маҳалладаги 39152 дан ортиқ аҳоли хонадонлари, шу билан бирга, тадбиркорлик субъектларининг ҳамда ижтимоий соҳа объектларининг электр энергияси таъминоти янада мустаҳкамланади.

Манба: “Ўзбекэнерго” АЖ рамий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг