Валюта курслари 14/03/2025
$1 – 12938.11
UZS – 0.14%
€1 – 14076.66
UZS – -0.18%
₽1 – 149.99
UZS – 0.31%
Қидириш
Иқтисод 15/03/2025 Навоий вилоятидаги уран лойиҳасига $214 млн инвестиция киритилади

Навоий вилоятидаги уран лойиҳасига $214 млн инвестиция киритилади
 

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Навоий вилоятида жойлашган «Жонгелди» уран конларини ўзлаштиришнинг биринчи босқичида $214 млн миқдорида инвестиция киритиш режалаштирилган. Бу ҳақда «Навоийуран» давлат корхонаси хабар бермоқда.

Компания маълумотларига кўра, уч йил давомида ураннинг саноат миқёсида қазиб олиниши йўлга қўйилади ва йиллик ўртача ишлаб чиқариш ҳажми 500 тоннани ташкил этади.

Лойиҳани амалга ошириш учун Парижда француз компанияси Orano Mining, япон корпорацияси ITOCHU ва «Навоийуран» давлат корхонаси ўртасида уч томонлама келишув имзоланди.

Ҳужжатга кўра, уран ишлаб чиқариш 2025 йил охиригача йўлга қўйилади ва шу билан бирга бошқа қўшма ташаббуслар доирасида геология-қидирув ишлари фаоллаштирилади.

Келишув шартларига мувофиқ, лойиҳанинг асосий инвесторлари чет эл компаниялари бўлади, лойиҳа оператори сифатида эса «Навоийуран» давлат корхонаси белгиланган. Бу қазиб олиш харажатларини камайтириш ва ишлаб чиқариш жараёнини Ўзбекистоннинг мавжуд саноат инфратузилмасига интеграция қилиш имконини беради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг