Валюта курслари 15/11/2024
$1 – 12800.13
UZS – -0.06%
€1 – 13467.02
UZS – -1.07%
₽1 – 129.02
UZS – -0.87%
Қидириш
Иқтисод 22/07/2016 Навоий вилоятида ялпи ҳудудий маҳсулот 5,8 фоиз ўсди
Навоий вилоятида ялпи ҳудудий маҳсулот 5,8 фоиз ўсди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифалари ижроси доирасида Навоий вилоятида 2016-йилнинг январь-июнь ойларида ялпи ҳудудий маҳсулот 5,8 фоиз ўсди.

Ҳудудий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 17,1, истеъмол товарлари ишлаб чиқариш 12,7, қурилиш ишлари 11,7, чакана савдо айланмаси 14,8, хизматлар ҳажми 16,1 фоиз ошди. Аграр соҳани ислоҳ қилиш самарасида ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш белгиланган режага нисбатан 7,8 фоизга кўпайди.

Вилоят экспорт салоҳиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилиб, шу даврда 229,8 миллион долларлик маҳсулот ва хизматлар экспорти амалга оширилди. Ҳудудий экспорт топшириғи 108,5 фоизга етказилиб, қарийб 28,5 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинди.

Вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида жорий йилнинг ўтган даврида 121,1 миллиард сўм миқдоридаги 1024 лойиҳа ишга туширилиши натижасида 4 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида “Ягона дарча” марказлари томонидан 487 субъект давлат рўйхатидан ўтказилиб, 4 минг тадбиркорлик субъектига давлат хизматлари кўрсатилди. Тадбиркорларнинг ўз фаолиятини йўлга қўйиши учун тижорат банклари томонидан 313 миллиард сўм миқдорида кредит ажратилди.

Ҳисобот даврида 19 минг 516 янги иш ўрни ташкил этилди. Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва зарур шароитлар яратиш мақсадида вилоятнинг 24 массивида 750 янги уй калитлари хонадон эгаларига топширилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг