«Навоий азот»да портлаш: бир киши ҳалок бўлди, 11 нафар жабрланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 11 март куни соат 14:10 да Навоий шаҳридаги «Навоий азот» АЖ ҳудудида 25-цех лабораториясида газ-ҳаво аралашмаси портлади. Бу ҳақда Ўзбекистон ФВВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Портлаш оқибатида ёнғин келиб чиққан, ёнғин-қутқарув гуруҳлари уни соат 14:20 да маҳаллийлаштириб, 14:50 да тўлиқ бартараф этган.
Ҳодиса натижасида бир киши ҳалок бўлди, 11 нафар шахс тан жароҳати олди. Жабрланганларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Ҳодиса юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.