Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 30/07/2018 Навбаҳор туман ҳокимининг биринчи ўринбосари пора билан ушланди
Навбаҳор туман ҳокимининг биринчи ўринбосари пора билан ушланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- ДХХ Навоий вилояти бошқармаси Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг вилоят бошқармаси билан ўтказган тезкор тадбири давомида Навбаҳор туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ойбек Хаиров маҳаллий тадбиркордан 4000 минг АҚШ доллари ва 16 миллион сўмни пора сифатида олаётган вақтида ушланди. Бу ҳақда «Ёшлар» телеканалида махсус кўрсатув намойиш этилди, деб хабар бермоқда «Uz24.uz».

Маълум бўлишича, Ойбек Хаиров пулларни Конимех туманидаги балиқчиликка ихтисослашган масъулияти чекланган жамиятга Навбаҳор туманидаги коллекторда мақсадсиз оқиб ётган сувни 6 километрдан ортиқроқ масофада ариқ қазиб олиб келиш учун туман ҳокимининг тегишли қарорини чиқартириб бериш эвазига олган.

Дастлабки тергов олди суриштирув жараёнларида мансабдор туман ҳокимининг ушбу қарорини чиқартириб бериш учун тадбиркордан аввал 3500 минг АҚШ доллари ва 4 миллион сўм олганлиги аниқланди.

Ҳозирда Ойбек Хаировга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддасига асосан қўзғатилган жиноят иши доирасида вилоят прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг