Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 12/05/2019 Наркокурьерга куннинг иссиғида куртка нега керак бўлиб қолди?
Narkokurerga kunning issig'ida kurtka nega kerak bo'lib qoldi?

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Божхона ходимлари томонидан “заҳри қотил”нинг навбатдаги контрабандаси тўхтатиб қолинди.

Наркокурьерга куннинг иссиғида куртка нега керак бўлиб қолди?

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунбузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари “Айритом” чегара божхона пости орқали қўшни мамлакатдан юртимизга кириб келаётган гиёҳвандлик моддасини фош этишди.

Мазкур постга пиёда тарзда кириб келган қўшни давлат фуқароси М.Р. нинг шубҳали хатти–ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди. Фуқаро ҳаво ҳарорати иссиқ бўлишига қарамасдан қишки куртка билан божхона постининг кириш зали орқали ҳаракатланаётганда, унинг курткаси шубҳа остига олиниб, холислар иштирокида божхона назоратидан ўтказилди. Натижада, куртканинг ички астари орасига тикилган  30 дона скотч билан ўралган целофан пакетлар ичига хуфёна жойлаштирилган соф оғирлиги 230,26 грамм бўлган “опий” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.

Шунингдек яна бир ҳолатда эса, вилоят божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунбузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари вилоят ИИБ ҳодимлари билан ҳамкорликда Термиз шаҳрида тезкор тадбир ўтказишди. Тадбир давомида, фуқаро С.Ш. холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг ёнидан қоғоз бўлакларига ўралган 1,6 грамм “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси борлигиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг 246-моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилиб, текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Манба: Давлат божхона қўмитаси расмий сайти.  

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг