Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Маданият 29/01/2019 Музейлар фаолиятини такомилаштириш бўйича Франция билан ҳамкорлик
Музейлар фаолиятини такомилаштириш бўйича Франция билан ҳамкорлик

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда Франциянинг Музейларни тадқиқ этиш ва реставрация қилиш маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ҳужжатга мувофиқ, санъат ҳамда маданият тарихи бўйича илмий-тадқиқот соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, жумладан, Ўзбекистоннинг маданий бойликларини таҳлил қилиш бўйича лаборатория фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, марказ 2021 йилда Лувр музейида бўлиб ўтадиган “Буюк ипак йўлида цивилизация ва маданият“ номли кўргазмани ташкил этишда иштирок этади.

Бундан ташқари, меморандумда нафақат Франция, балки Ўзбекистонда ҳам тадқиқотлар, кўргазма ва конференцияларни ўтказиш кўзда тутилган.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг