Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 02/05/2019 Мудофаа вазирлиги вакиллари Ветнамда ўтказилган ИСМ Бош ассамблеясида қатнашишди
Mudofaa vazirligi vakillari Vetnamda o'tkazilgan ISM Bosh assambleyasida qatnashishdi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Қуролли Кучлар Бош штаби жисмоний тайёргарлик ва спорт бўлими бошлиғи подполковник Азиз Ҳайдаров ҳамда Мудофаа вазирлиги Спорт клуби бошлиғи подполковник Мансур Мамадаминов Ветнамнинг Хошимин шаҳрида бўлиб ўтаётган 74-халкаро ҳарбий спорт кенгаши (ИСМ) Бош ассамблеясида қатнашди.

30 апрелга қадар давом этган мазкур тадбирда дунёнинг 98 давлатидан келган ҳарбий спорт мутахассислари иштирок этди.

Ассамблея давомида жорий йилнинг 18—27 октябр кунлари Хитой Халқ Республикасининг Ухан шаҳрида бўлиб ўтадиган ВИИ Бутунжаҳон ҳарбий-спорт ўйинларига тайёргарлик, қуръа ташлаш ҳамда 2020—2021 йилларда ўткизиладиган мусобақалар бўйича спорт тақвими режаси кўриб чиқилмоқда.

ВИИ Бутунжаҳон ҳарбий-спорт ўйинлари давомида 136 давлат терма жамоаларининг ҳарбий спортчилари спортнинг 27 та тури бўйича куч синашиши кутилмоқда. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги терма жамоаси ҳам дунё армиялари ўртасидаги энг йирик спорт ўйинларида қатнашиши кутилмоқда.

Манба: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг