Валюта курслари 29/11/2024
$1 – 12865.05
UZS – 0.13%
€1 – 13550.76
UZS – 0.28%
₽1 – 116.73
UZS – -2.78%
Қидириш
Ўзбекистон 31/03/2022 МТВ: Давлат-хусусий шериклиги хусусидаги муаммолар ва уларнинг ечимлари борасидаги амалга оширилаётган ишлар
МТВ: Давлат-хусусий шериклиги хусусидаги муаммолар ва уларнинг ечимлари борасидаги амалга оширилаётган ишлар

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администратсияси ҳузуридаги Ахборот ва Оммавий Коммуникациялар Агентлигида Мактабгача таълим вазирлигининг “Давлат-хусусий шериклиги хусусидаги муаммолар ва уларнинг ечимлари борасидаги амалга оширилаётган ишлар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. 

Ушбу матбуот анжуманида соҳа мутахассислари томонидан 2017 — 2021 йилларда мактабгача таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш, мактабгача таълим ташкилотларини давлат томонидан бошқаришнинг самарали тизимини яратиш ҳамда унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашда давлат-хусусий шериклиги ҳамда нодавлат секторини ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар ва бу борада олиб борилган ишлар, натижалар, камчиликлар, ютуқлар ҳақида сўз юритилиб, қуйидагилар маълум қилинди:

Мактабгача таълим тизимини, шу жумладан мактабгача таълим хизматлари нодавлат секторини янада ривожлантириш, мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, болаларнинг мактабгача таълим тизимига янада кенгроқ қамраб олинишини таъминлаш ҳамда мактабгача таълим соҳасидаги давлат-хусусий шерикчилиги учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида, давлат-хусусий шериклик йўналишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 3 та, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13 та қарорлари қабул қилиниб ҳозирги кунга қадар амал қилинмоқда. 

Қабул қилинган қарорлар ижроси сифатида 2018-2021 йилларда давлат-хусусий шериклик асосида 179 270 қувватга эга нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун 1 733 нафар тадбиркорлар билан битимлар имзоланган.

2018-2021 йилларда давлат-хусусий шериклик асосида 20 643 нафар тадбиркорлар томонидан 626 374 қувватга эга нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилди ҳамда 70 миндан ортиқ янги иш ўринлари яратилди. 

Хусусан, 116 267 қувватга эга 1 154 та давлат-хусусий шериклик ҳамда 510 107 қувватга эга 19 489 та оилавий нодавлат боғчалар фаолияти йўлга қўйилган.

Жами фаолияти бошланган 20 643 та давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган 626 374 нафар болаларнинг 384 593 (61,4%) нафари ижтимоий кўмакка муҳтож оила фарзандлари ҳисобланади (ДХШ лойихаларида 28 601 (24,6%), оилавий лойихаларда 360 135 нафари (70,6%).

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қамров даражаси паст бўлган туманларда мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 10 июндаги ПҚ-5144-сонли қарорига асосан қамрови паст бўлган туманларда 54 825 ўринга мўлжалланган 2 033 та оилавий шаклдаги битимлар имзоланди ва ўз фаолиятини бошлади.

Натижада, болаларни мактабгача таълимга қамраб олишда давлат-хусусий шериклик улуши 2019 йилга нисбатан 14,0 фоиздан 31 фоизга оширилди.

Молия вазирлиги ва ҳудудларга бириктирилган тижорат банклари билан ҳамкорликда 118 042 қувватга эга 1 155 та лойиҳаларни имтиёзли кредитлар билан молиялаштириш учун 2,1 трлн. сўм миқдорида ресурс маблағи йўналтирилди. 

Қолган лойиҳалар ўрнатилган тартибда молиялаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Қамрови паст бўлган туманларда Ишчи гуруҳи томонидан кўриб чиқилган 90 та давлат хусусий шериклик битимлари имзоланиб, ўрнатилган тартибда Молия вазирлигига молиялаштириш учун йўналтирилди.

2018-2021 йилларда давомида давлат-хусусий шериклик асосида 179 270 қувватга эга 1 733 нафар тадбиркорлар билан битимлар имзоланган. 

Шундан: 

-118 042 қувватга эга 1 155 та лойиха тўлиқ молиялаштирилди;

-19 643 қувватга эга 180 та лойихага кредит талаб этилмайди;

-7945 қувватга эга 64 та лойихага имтиёзли кредит ажратиш учун тавсия берилди; 

-5350 қувватга эга 48 та лойиха Саудия тараққиёт фонди томонидан молиялаштирилиши режалаштирилган;

-10 975 қувватга эга 97 та лойихага бириктирилган тижорат томонидан ўрнатилган тартибда ўз маблағлари ҳисобидан имтиёзли кредит ажратиш ишлари олиб борилмоқда.

-14 550 қувватга эга 166 та билан битим бекор қилинди (тадбиркорларнинг ўз маблағи эвазига давом эттириш ҳамда иқтисодий жиҳатдан самарасиз деб топилган лойиҳалар) 

-2 765 қувватга эга 23 та лойихалар билан битим бекор қилиш ишлари олиб борилмоқда 

2018-2020 йилларда имтиёзли кредит ажратилган, бироқ битимда кўрсатилган муддатда ўз фаолиятини бошламаган лойиҳалар сони 74 тани ташкил этади. 74 та лойиҳалардан 46 таси бўйича 9 млрд. 712 млн.сўм пеня ундириш мақсадида судлардаги даъво аризалар қондирилди. Қолган 28 та муаммоли лойиҳалар бўйича даъво аризалари тайёрланмоқда.

Ислом тараққиёт банки ҳамда Нефтни экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти (ОПЭК) ҳамкорлигида жами 53 млн. АҚШ доллари миқдорида имтиёзли маблағларни ажратилиши ҳисобига 200 дан зиёд давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширилиши юзасидан музокаралар олиб борилмоқда.

Келишувга эришилган тақдирда 2023 йилдан бошлаб лойихалар молиялаштирилиши режалаштирилган.

2022 йилда амалга ошириладиган асосий вазифалар.

2022 йилда давлат-хусусий шериклик асосида 100 та ҳамда 1 200 та оилавий шаклдаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш орқали қўшимча 45 000 дан зиёд қувват ҳамда 4 000 та янги иш ўринларини яратиш режалаштирилган. 

Саудия тараққиёт жамғармаси билан умумий қиймати 10,9 млн. АҚШ доллари миқдоридаги “Мактабгача таълим ташкилотларини яратиш” лойиҳасини амалга ошириш бўйича икки томонлама келишувга эришилган. Келишувга асосан

5 350 қувватга эга 48 та лойиха молиялаштирилиши назарда тутилган.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг