МСК Раиси журналистларни сайлов комиссиялари томонидан сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастури ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар билан таништирди.
Учрашувда Ўзбекистон давлат бошқаруви тизимида Президентлик институти асосий ўрин тутиши алоҳида таъкидланди. Конституцияда мустаҳкамлаб қўйилганидек, Президент давлат бошлиғидир ва давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритишини ҳамда ҳамкорлигини таъминлайди. Президент фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига риоя этилишининг кафилидир.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисидаги қонунчиликка 2015-йил декабрь ойида киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар сайлов амалиётини янада такомиллаштиришга, фуқароларнинг сайловда эркин иштирок этиши учун шарт-шароитларни кенгайтиришга, Президентликка номзодларга сайловолди ташвиқоти даврида кенг ва тенг имкониятлар яратишга қаратилган.
Мулоқот чоғида қайд этилганидек, сайловнинг очиқлиги ва ошкоралигини, журналистларнинг сайлов кампаниясига тааллуқли ахборотлардан кенг фойдаланишини таъминлаш мақсадида Президент сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот маркази ва округ сайлов комиссияларининг матбуот марказлари фаолият кўрсатмоқда. Улар томонидан бугунги кунга қадар сайлов кампаниясининг муҳим босқичларига бағишланган қарийб 100 та матбуот анжумани ва брифинглар ўтказилди. Марказий ва округ сайлов комиссиялари томонидан маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларининг 1 минг 306 нафар вакиллари аккредитациядан ўтказилди.
Сайлов кампанияси эълон қилинганидан бошлаб шу кунга қадар мамлакатимиз ва чет эл оммавий ахборот воситаларида 15 минг 845 та материал эълон қилинди.
Учрашувда Россия оммавий ахборот воситалари вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот маркази