Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясида мажлис бўлиб ўтди. Унда комиссия аъзолари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси Равшан Норбўтаевнинг ваколатини муддатидан илгари тугатиш масаласини ҳам кўриб чиқдилар.
Аввалроқ Равшан Норбўтаев Тошкент вилоятининг Янгийўл туман ҳокими лавозимида ишлаган. 2016-йилнинг августида Содиқ Абдуллаев Янгийўл туман ҳокими лавозимига тайинланди.
Муҳокама этилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.