Шу куннинг ўзида Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари К.Адилов БСОА кузатувчилари миссияси аъзолари билан учрашди.
Учрашув чоғида Миссия аъзолари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш доирасида амалга оширилаётган ишлар билан таништирилди.
Таъкидланганидек, бутун сайлов кампанияси очиқ ва ошкора сайлов тўғрисидаги қонунлар талабларига ва демократик принципларга мувофиқ амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси халқаро ташкилот сифатида 2013-йил октябрь ойида ташкил топган БСОА таъсисчиларидан бири ҳисобланади. Ассоциациясининг қароргоҳи Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрида жойлашган бўлиб, у ҳозирги кунда дунёнинг 102 мамлакатидан 106 та сайлов органини бирлаштирган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот маркази