Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 14/03/2019 Мозори-Шариф – Ҳирот йўналишидаги темир йўл линиясини қуриш масаласи муҳокама этилди
Мозори-Шариф – Ҳирот йўналишидаги темир йўл линиясини қуриш масаласи муҳокама этилди

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 2019-йилнинг 13-март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов ва Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири ёрдамчиси, Евросиё Бош бошқармаси бошлиғи Ғуломрезо Боқерий билан учрашди.

Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари ҳамда минтақадаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Учрашувда 2019-йилда савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилишини ҳамда ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларни ўтказиш жадвали борасидаги таклифлар кўриб чиқилди.

Шунингдек, Мозори-Шариф – Ҳирот йўналишидаги трансафғон темир йўл линиясини қуриш юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувда Эрон Элчиси Баҳман Оғорозий Дўрмоний иштирок этди.

Манба: ТИВ расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг