Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 04/06/2018 МОХЭФ 2018 – маррадан бошланиш нуқтага қадар
МОХЭФ 2018 – маррадан бошланиш нуқтага қадар
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 5-8 июнь куни Тошкент шаҳрида Марказий Осиёда экология соҳасидаги энг йирик ҳодисалардан бири – Марказий Осиё халқаро экология форуми (МОХЭФ) бўлиб ўтади. Тадбир ҳар йили анъанавий тарзда 5 июнь куни нишонланадиган Жаҳон атроф-муҳитни ҳимоялаш кунига бағишланган.

МОХЭФ-2018 форумининг асосий мавзуси: «Атроф-муҳитни ҳимоялаш ва барқарор ривожланиш борасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш». Форум Ўзбекистон Ҳукумати, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Марказий Осиё минтақавий экология маркази (МОМЭМ) томонидан ташкил этилган.

МОХЭФ-2018 тадбирини ўтказишдан кўзланган мақсад минтақани барқарор ривожлантириш стратегиясини биргаликда шакллантириш ва давлат, ривожлантириш бўйича халқаро ташкилотлар, илмий доиралар, фуқаролик жамияти ва бизнес ўртасида мулоқотни мустаҳкамлашга кўмаклашишдан иборат.

«Бизнинг мақсадимиз – барча манфаатдор томонлар, жумладан, бизнес ва илмий ҳамжамиятни бирлаштирган ҳолда минтақавий муаммоларнинг ечимини топишга йўналтирилган ўзаро мувофиқлаштирилган амалий чораларни ишлаб чиқиш учун самарали майдон барпо этиш», – таъкидлади Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Баҳром Қўчқоров.

«МОХЭФ-2018 форуми мамлакатларга позицияларни яқинлаштириш, ҳақиқатан ҳам муаммоларнинг ечимини топишга қодир бўлган реал лойиҳаларни белгилаб олиш имконини беради, – деди МОМЭМнинг ижрочи директори д-р Искандар Абдуллаев. – «Сўнгги йил ичида Марказий Осиёда ўзаро таъсир сезиларли даражада яхшиланди, масалан, сув масалалари бўйича. Сиёсий эркинлик шундай вазиятнинг юзага келишига сабаб бўлдики, эндиликда сувга зиддият предмети деб эмас, ҳамкорлик предмети деб қарамоқдамиз ва, бу муаммоларни биргаликда ҳал этиш имконини бермоқда. Яна шуни ҳам инобатга олиш керакки, ҳамкорликни қайта тиклар эканмиз, бу билан иқтисодий салоҳиятимизни ҳам тикламоқдамиз».

МОХЭФ-2018 тадбирининг расмий очилиш маросими 5 июнь куни HyattRegencyTashkent меҳмонхонасида бўлиб ўтади. Маросимда Марказий Осиё ва Афғонистоннинг экология бўйича идоралари, халқаро ташкилотлар, хорижий давлатлар вакиллари ҳамда форум ташкилотчилари сўзга чиқишади.

Кейин эса форумнинг иши тақдимотлар ва муҳокамалар тарзида давом этади. МОҲЭФ-2018 нинг асосий мавзу йўналишлари қуйидагилардан иборат:

• Қўриқланадиган табиий ҳудудларнинг биохилма-хиллигини сақлаш ва уларнинг тармоғини ривожлантириш;

• Қаттиқ маиший чиқиндиларни комплекс бошқариш;

• Қайта тикланувчи энергия манбалари ва энергосамарадорлик.

Шунингдек, форум доирасида 5 июнь куни дастлабки Ихтисослаштирилган кўргазма ва экологик тоза технологиялар бизнес-форуми GreenEcologyTechnologiesCentralAsia – GETCA-2018 бўлиб ўтади. Кўргазма Арманистон, Венгрия, Германия, Италия, Хитой, Корея Республикаси, Россия, Ўзбекистон, Франция, Чехия Республикаси, Латвия ва Швейцариянинг “яших технологиялар” соҳасидаги 40 дан ортиқ машҳур ишлаб чиқувчилари ва ишлаб чиқарувчиларини бирлаштиради.

Кўргазмада қуйидагилар намойиш этилади: қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш учун махсус техника; ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишнинг соф технологиялари; қайта тикланувчи энергия ва эгергосамардорлик технологиялари.

Форум арафасида МОХЭФ-2018га қизиқиш билдирган хорижий ОАВ вакиллари учун мамлакатимизнинг бой тарихи, флора ва фаунаси, табиий мероси билан таништириш мақсадида Тошкент ва Сурхондарё вилоятларининг тарихий жойлари бўйлаб медиа-турлар ўтказилди.

Марказий Осиё халқаро экология форуми-2018 минтақавий ҳамкорликни янги даражага олиб чиқиши ва мамлакатларнинг экологик муаммоларни ҳал этиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларини фаоллаштиришга ёрдам бериши кутилмоқда. Форум қайта тикланадиган энергетикани ривожлантириш, чиқиндиларни қайта ишлаш ва умуман, табиатни ҳимоя қилиш учун пировад ва эҳтимолий инвестицион ечимларни аниқлаш, ҳамда муҳокамалар натижасига кўра қабул қилинадиган ҳаракатларнинг мувофиқлаштирилишига ва уларни глобал экологик кун тартиби билан боғлашга эришишга кўрмак беради.

Маълумот учун: тадбир бўйича барча маълумотларни CAEIF 2018 мобиль иловасидан олиш учун, уни AppStore ва PlayMarketдан юклаб олса бўлади.

МОХЭФ 2018 Маълумотлар маркази

#CAIEF2018 #CAREC #Экологиядавқўм #Экоҳаракат #GETCA

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг