Валюта курслари 09/10/2024
$1 – 12787.03
UZS – -0.06%
€1 – 14049.11
UZS – 0.19%
₽1 – 133.05
UZS – 0.05%
Қидириш
Ўзбекистон 09/10/2024 Москвага амалий ташриф якунланди

Москвага амалий ташриф якунланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги саммитида иштирок этиш мақсадида Москва шаҳрига қилган амалий ташрифи якунланди. Давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.

"Внуково" халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Россия Федерацияси саноат ва савдо вазири Антон Алиханов ҳамда бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.

Бугун Ўзбекистон Президенти МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиб, Ҳамдўстлик доирасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича бир қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг