Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 21/03/2019 Москвадаги Наврўз тантанасида 30та қозонда палов дамланади
Москвадаги Наврўз тантанасида 30та қозонда палов дамланади

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) –Наврўз байрами тантаналари Москвадаги ВДНХ боғида 24 март куни бўлиб ўтади.

Москвада нишонланадиган “Наврўз-2019” байрам тантаналарида 30 та қозонда 3 тонна гуруч дамлаш режалаштирилган, дея хабар бермоқда sputniknews пойтахт миллий сиёсат департаменти раҳбари Виталий Сучков берган маълумотига таяниб.

“Биз, ўтган йиллардаги тажрибадан келиб чиққан ҳолда, бу йил тайёрланадиган ош миқдорини оширдик. Олдин палов Москвадаги миллатлар диаспоралари вакиллари томонидан тайёрланган бўлса, бу йил ошни – профессионал ошпазлар пиширади”, деган Сучков хабарда.

Наврўз байрами тантанасига келган меҳмонлар турли таомларини татиб кўришлари, халқ амалий санъати намуналари билан танишишлари мумкин бўлади. Тадбир доирасида “энг яхши ошпаз” танлови ҳам бўлиб ўтади. Бош совринни космонавт Солижон Шарипов топширади.

Наврўз байрами одатдагидек Москвадаги ВДНХ боғида нишонланади. ВДНХ боғи ҳудудида 18 та миллий павильон, 15та овқатланиш ҳудудлари ҳамда миллий буюмлар ва сувенирлар сотув-кўргазмаси ташкил этилади.

Байрам тадбири ВДНХ боғидаги 75 павильонда соат 10:00 дан 13:00 га қадар бўлиб ўтади. Кириш барча учун бепул.

Манба: ЎзА.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг