Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Сайт маълумотларига кўра, Якиманка туманидаги шаҳар хиёбонини Ислом Каримов номи билан аташади. Хиёбон Ўзбекистон консуллик бўлими ва меҳмонлар уйи яқинида жойлашган.
“Консуллик яқинидаги номсиз хиёбонга Ислом Каримов номини бериш бўйича Россия ва Ўзбекистоннинг фан-таълим, сиёсат ва санъат арбоблари мурожаат қилишди”, - дейилади хабарда.
Хиёбонга Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номини бериш бўйича қарор лойиҳаси 1-ноябрь куни ўтадиган Москва шаҳри Ҳукуматининг мажлисида кўриб чиқилади.