Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Молия 12/04/2019 Молиявий назорат: 70,2 млрд.сўм миқдорида бюджет интизоми бузилган
Moliyaviy nazorat: 70,2 mlrd.so'm miqdorida byudjet intizomi buzilgan

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 2019 йил 1 — чорагида Давлат молиявий назорати бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан Иш режаси, Ҳукумат ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг топшириқлари асосида 1 993 та назорат тадбирлари ўтказилди.

Ўтказилган назорат тадбирлари натижасида жами 70,2 млрд.сўм миқдорида бюджет интизомини бузилиш ҳолатлари ва бошқа ноқонуний харажатлар аниқланди (2018 йил 1-чоракда 30 млрд.сўм бўлган), хабар беради вазирлик матбуот хизмати.

Назорат тадбирларининг асосий қисми (68,1%) бюджет интизомига риоя этилиши ва маблағларнинг мақсадли фойдаланиши юзасидан ўтказилган бўлиб, назорат тадбирларида аниқланган 23,4 млрд сўм бюджет интизомини бузиш, пул ва товар моддий бойликлар камомади, мақсадсиз ва асоссиз харажатлардан 19 млрд.сўми (81,2%)ни (2018 йилда 67,4%ни ташкил этган) бюджетга тикланиши таъминланди.

Вазирлик ва идоралар кесимида энг кўп миқдорда аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари қуйидагича:

Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги тизимида қонун бузилиш ҳолатлари миқдори 6,2 млрд.сўмни ташкил этиб, шундан 4,9 млрд.сўми (78%) бюджетга тикланди;

Халқ таълими вазирлиги тизимида қонунбузилиш ҳолатлари миқдори 3,7 млрд.сўмни ташкил этиб, шундан 3 млрд.сўми (80%) бюджетга тикланди;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида қонунбузилиш ҳолатлари миқдори 1,5 млрд.сўмни ташкил этиб, шундан 1,4 млрд сўми (89%) бюджетга тикланди;

Мактабгача таълими вазирлиги тизимида қонунбузилиш ҳолатлари 1,5 млрд.сўмни ташкил этиб, шундан 1,2 млрд.сўми (83%) бюджетга тикланди.

Йирик миқдорда молиявий хато ва камчиликлар Жиззах (5,3 млрд.сўм), Сурхондарё (2,5 млрд.сўм), Фарғона (2,1 млрд.сўм), Самарқанд (2,1 млрд.сўм), Қашқадарё (1,9 млрд.сўм), Андижон (1,5 млрд.сўм), Тошкент (1,3 млрд.сўм) вилоятларида ва Тошкент шаҳрида (2,6 млрд.сўм) аниқланган.

Бюджет интизомини бузилишига йўл қўйган бюджет ташкилотларининг 67 нафар мансабдор ва масъул шахсларига қонунчиликда белгиланган тартибда 47,8 млн.сўмлик маъмурий жарималар қўлланилди.

Манба: Молия вазирлиги расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг