Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Россия Федерацияси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ўртасидаги ҳамкорлик доирасида 26-29 март кунлари Тошкентда давлат молияси ва молия секторини ривожлантириш бўйича эксперт-консултация семинарлари, давра суҳбатлари ва учрашувлар бўлиб ўтмоқда.
Мазкур тадбирлар Россия Федерацияси Молия вазирлиги "Илмий-тадқиқот молия институти" Федерал давлат ташкилоти ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджет-солиқ тадқиқотлари институти билан биргаликда ташкил этилган.
Семинарларда қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:
Семинарлар "Макроиқтисодиёт", "Давлат-хусусий шерикчилиги", "Молиявий назорат ва молиявий ҳисобот", "Ижтимоий сиёсат" мавзуларида бўлиб ўтади ва давра суҳбатида "Россия Федерацияси Молия вазирлигида бюджет даромадларини прогнозлаштириш тажрибаси" масаласи муҳокама қилинади.
Ўтказиладиган тадбирларда Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджет-солиқ тадқиқотлари институти, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти, Молия вазирлиги ҳузуридаги ўқув марказ, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги малака ошириш маркази ва бошқа ташкилотларнинг етакчи муттахассислари иштирок этишади.
Семинарнинг биринчи куни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг биринчи ўринбосари Ахадбек Хайдаров сўзлаган нутқ билан бошланди. Шундан сўнг эксперт гуруҳининг раҳбари, ITMI директорининг маслаҳатчиси Самвел Лазарян сўзга чиқиб, яқинлашиб келаётган семинарлар, учрашувлар ва давра суҳбатлари ҳақида қисқача ҳисобот берди.
Шундан сўнг, биринчи бўлиб Николай Пилник ва Станислав Радионов Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини таҳлил қилиш ва прогнозлаш воситаларини ишлаб чиқиш, умумий иқтисодий мувозанат моделини яратиш имконияти масалалари бўйича ҳисобот билан чиқиш қилди. Тақдимотда мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг мувозанат-эконометрик моделини яратишнинг ўзига хос хусусиятлари, модел тузилиши ва унинг турли хил ссенарийлари кўриб чиқилди. Таклиф қилинаётган моделни шакллантиришда фойдаланиладиган асосий маълумотлар сифатига катта эътибор берилди.
Иккинчи мавзу "Ўзбекистон Республикаси учун бюджет қоидалари концепциясини ишлаб чиқиш" юзасидан Иван Никонов ва Антон Вотинов маъруза қилишди. Тақдимотда улар бюджет қоидаларини, хусусан, Европа Иттифоқи, Бразилия, Малайзия ва чилида фойдаланилган халқаро тажрибани кўриб чиқдилар. Айрим бюджет қоидаларига, шунингдек уларнинг турли хил комбинацияларига алоҳида эътибор берилди. Ҳисоботнинг охирида улар Ўзбекистонда бюджет қоидаларини жорий этиш юзасидан тавсиялар беришди.
"Макроиқтисодиёт" мавзусидаги семинарларда ITMI экспертлари, Молия вазирлиги ва бюджет-солиқ тадқиқотлари институти мутахассислари иштирок этдилар. Муҳокамалар жараёнида йиғилиш қатнашчилари ялпи ички маҳсулотга, мамлакатнинг давлат бюджетига, турмуш даражасига ва бошқа таркибий қисмларга таъсир кўрсатадиган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ва омилларга урғу беришди.
Семинарларнинг биринчи иш кунида иштирок этган мутахассислар иқтисодиётни таҳлил қилиш ва прогнозлаш учун воситаларни қўллаш, бюджет қоидалари концепциясини ишлаб чиқиш ва бошқа масалалар бўйича ўз билимларини кенгайтирди. Семинарлардаги муаммоларни муҳокама қилиш ITMI экспертлари ва тадбир иштирокчилари ўртасида интерактив мулоқот шаклида бўлиб ўтмоқда.
Манба: Молия вазирлиги Ахборот хизмати.