Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Молия 04/04/2019 Молия вазирлиги ва The economist intelligence unit ташкилот ўртасида келишувга эришилди
Moliya vazirligi va The economist intelligence unit tashkilot o'rtasida kelishuvga erishildi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Жорий йилнинг 2 апрел куни Молия вазирининг ўринбосари О.Исаков, Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бошқармаси вакиллари ҳамда Англиянинг the economist intelligence unit ташкилотининг Давлат сиёсати масалалари бўйича консултантлари Умберто Морено ва Метус Самеллар ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Ўзбекистоннинг сўнгги 2 йил давомида халқаро рейтинглар ва индекслардаги нуфузидаги ижобий ўзгаришлар ва келгусида амалга оширилиши керак бўлган масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Ҳусусан, the economist intelligence unit ташкилоти мутахассислари томонидан Жаҳон банкининг Бошқарув индикаторлари ва Бизнесни юритиш рейтинги, Жаҳон иқтисодий форумининг Глобал рақобатбардошлик индекси каби халқаро рейтингларда республиканинг нуфузини янада ошириш бўйича бир қатор таклифлар бериб ўтилди. Шу билан бирга, учрашувда Молия вазирлиги ва the economist intelligence unit ташкилот ўртасида халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш бўйича дастлабки келишувга эришилди.

Манба: Молия вазирлигининг телеграм канали.  

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг