Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 07/06/2018 МОҲЭФ 2018 Биринчи кун: Қўриқланадиган табиий ҳудудлар биохилма-хиллигини сақлаш ва тамоғининг ривожлантириш
МОҲЭФ 2018 Биринчи кун: Қўриқланадиган табиий ҳудудлар биохилма-хиллигини сақлаш ва тамоғининг ривожлантириш
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Марказий Осиё халқаро экология форуми 2018нинг биринчи куни ўз ниҳоясига етди. Расмий очилиш маросимидан сўнг форум илк мавзу йўналиши бўйича ўз ишини бошлади – «Қўриқланадиган табиий ҳудудлар биохилма-хиллигини сақлаш ва тамоғини ривожлантириш».

Мавзу йўналишларини очиб берган пленар сессияда Марказий Осиё ва Афғонистон давлатлари вакиллари биохилма-хилликни сақлаб қолиш борасидаги жорий миллий сиёсатлар ва муҳим масалалар ҳақида сўзлаб беришди. Марказий Осиёдаги институционал ва қонун чиқариш ёндошувлари умуман олганда бир-бирига ўхшаш, шу билан бирга сезиларли даражада ривожланиш ҳам кузатилмоқда. Хусусан, Қозоғистон ва Ўзбекистон 2014 йилдан бошлаб Оққуйруқларни кўпайтириш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш борасида чоралар кўришмоқда.

Пленар сессиядан кейин мавзуларга оид сессиялар бирваракайига ўз ишини бошлади. Иштирокчилар қўриқланадиган табиий ҳудудлар тамоғининг биохилма-хиллигини сақлаш ва ривожлантириш масалаларини учта йўналиш бўйича муҳокама қилишди:

• Ҳуқуқий ва институционал асос;

• Илмий ҳамкорлик ва энг олди амалиётлар;

• Давлат-хусусий шерикчилиги.

Ҳуқуқий ва институционал асосни муҳокама қилиш чоғида форум иштирокчилари қўриқланадиган табиий ҳудудлар (ҚТҲ) бўйича маълумотлар базасини аҳамиятини ошириш муҳим эканини таъкидлашди. Марказий Осиё бўйича маълумотлар 2006 йилда янгиланган. БМТ табиатни муҳофаза қилиш бўйича дастурининг Бутунжаҳон табиат муҳофазаси мониторинги маркази директори Невилл Эш бундай маълумот базалари муайян методология бўйича тўлдирилишини тушунтирди. Бутунжаҳон табиат муҳофазаси мониторинги маркази ушбу йўналиш бўйича таълим берувчи семинарларни кўпайтиришни режалаштирган.

Илмий ҳамкорлик бўйича сессия иштирокчилари экотизимлар биохилма-хиллигининг йўқолиши ва инқирози Бутунжаҳон иқтисодиёт форуми 2018нинг глобал таҳликалар бўйича ҳисоботида акс этган ўнта таҳликалар қаторига киришини таъқидлашди. Мутахассислар ушбу таҳлика сув, озиқ-овқат инқирози бўйича таҳликалар ва энергия ташувчиларнинг нархлари билан боғлиқ шок ҳолати келиб чиқиши таҳликаси билан ўзаро боғлиқ эканини тушунтиришди. Мутахассиларнинг сўзларига кўра, ҚТҲ биохилма-хиллигини сақлаш ва тармоғини кенгайтириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқаришда ушбу ўзаро алоқани инобатга олиш зарур.

Академик ҳамжамият вакиллари ҳам сиёсат ва фан даражасида қабул қилинаётган қарорларни ҳам қамраб олиш заруратини таъкидлашди. Қарорларни қабул қилаётган шахслар ва фан сектори мутахассислари биргаликда ишлашмаса, биохилма-хилликни сақлаш муаммосини тўлиқ ечишнинг имкони бўлмайди.

Давлат-хусусий шерикчилиги масаласига бағишланган сессияда томонлар бизнес-сектор биохилма-хилликка зиён етказмасдан ҚТҲда қандай ишлаши мумкинлигини муҳокама қилишди. Табиат муҳофазаси халқаро иттифоқининг Бизнес ва биохилма-хиллик бўйича Глобал дастур директори ўринбосари хоним Жулия Карбоне қуйидаги йўналишларни санаб ўтди:

• Биохилма-хиллик бўйича корхоналар: сақлаб қолиш учун кириш, фойдаланиш, CO2 углеродини чиқариш учун йиғимлар, экотизим дастурлари бўйича тўловлар сингарилар ҳисобидан тўғридан-тўғри молиялаштириш.

• Тирикчилик учун маблағ топишнинг муқобил имкониятлари: салбий таъсирга эга бўлган бошқа фаолиятларнинг ўрнини босиши мумкин бўлган тадбиркорлик фаолиятига диққат қаратиш.

• Филантроплик фаолият: бизнес бўйича қўшимча табиатни муҳофазаловчи тадбирларни амалга ошириш.

МОҲЭФ 2018 нинг иккинчи куни, яъни 6 июнь тонгида ўтказилган пленар сессиясида форум иштирокчилари биохилма-хилликни сақлаш бўйича ўтказилган сессиялар мобайнида айтиб ўтилган маълумотларнинг аҳамиятини таъкидлашди. Марказий Осиё ва Афғонистон мамлакатлари делегациялари вакиллари форумдан кейин мулоқот ва ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканликларини билдиришди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг