Валюта курслари 19/11/2024
$1 – 12825.01
UZS – 0.1%
€1 – 13552.19
UZS – 0.15%
₽1 – 128.62
UZS – 0.19%
Қидириш
Технологиялар 03/01/2017 Мобил операторлар ҳар бир абонент учун 2000 сўмдан тўлашади
Мобил операторлар ҳар бир абонент учун 2000 сўмдан тўлашади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017-йилнинг 1-январидан Ўзбекистон Ҳукумати мобил алоқа хизматини кўрсатаётган (уяли алоқа компаниялари) юридик шахслар томонидан абонент рақамидан фойдаланганлиги учун тўлов қийматини оширди.

Эндиликда мобил алоқа операторлари 2017-йилдан бошлаб ҳар бир абонент учун 2000 сўмдан тўлашади, бу эса 2016-йилга нисбатан 500 сўмга кўпдир.

Тўлов ҳар бир абонент рақами учун амалга оширилади. Рақамлар сони эса тўлов амалга ошириладиган ҳар бир ойнинг сўнгги санаси ҳолатига кўра белгиланади. Мазкур тўлов Ҳукумат томонидан 2012-йилда киритилган эди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг