Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017 йил 28 февраль куни “Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманини 2017-2018 йилларда иқтисодий ривожлантириш ва бандликни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2803-сонли қарори қабул қилинди.
Мазкур қарорга асосан Мўйноқ тумани географик жойлашуви, ижтимоий-иқтисодий ривожланганлик даражаси, табиий иқлим шароити ва ресурслари ҳамда аҳолининг талабларини ҳисобга олган ҳолда, туманда 2017-2018 йилларда умумий қиймати 52,3 млрд. сўм, жумладан 990 минг АҚШ долларига тенг бўлган 72 та лойиҳа амалга оширилиши натижасида 1343 та янги иш ўринлари яратилиши назарда тутилган.
Жумладан:
Саноат йўналишида 28 та лойиҳа (30,2 млрд.сўм, 990 минг АҚШ доллари миқдорида инвестиция) бўйича 958 та янги иш ўрни;
Хизмат кўрсатиш, сервис ва туризм йўналишида 28 та лойиҳа (17,2 млрд.сўм миқдорида инвестиция) бўйича 282 та янги иш ўрни;
қишлоқ хўжалигини ривожлантириш йўналишида 16 та лойиҳа (4,9 млрд.сўм миқдорида инвестиция) бўйича 103 та янги иш ўрни яратилиши мўлжалланган.