Валюта курслари 07/02/2025
$1 – 12969.84
UZS – -0.12%
€1 – 13436.75
UZS – -0.55%
₽1 – 133.97
UZS – 1.32%
Қидириш
Ўзбекистон 07/02/2025 "Мўғулистон – Ўзбекистон" парламентлараро гуруҳи аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди

"Мўғулистон – Ўзбекистон" парламентлараро гуруҳи аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 7 февраль куни Сенатда “Мўғулистон – Ўзбекистон” парламентлараро гуруҳи аъзолари билан учрашув ўтказилди.

Унда икки давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси ва биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси ва Мўғулистон давлати ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик муносабатлари янги босқичга кўтарилгани алоҳида қайд этилди.

Мулоқот давомида икки мамлакат парламентлари, ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари даражасида доимий алоқалар ва мулоқот тобора ривожланиб бораётгани эътироф этилди.

Шунингдек, мулоқот давомида Ўзбекистонда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, қонун устуворлиги, давлат бошқаруви шаффофлигини таъминлаш, фуқаролик жамияти институтларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, иқтисодиётни либераллаштириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларга эътибор қаратилди.

Суҳбат давомида икки мамлакат парламентлари ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш, “Мўғулистон – Ўзбекистон” парламентлараро гуруҳининг ўзаро ҳамкорлигини фаоллаштириш бўйича аниқ чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг