Валюта курслари 29/11/2024
$1 – 12865.05
UZS – 0.13%
€1 – 13550.76
UZS – 0.28%
₽1 – 116.73
UZS – -2.78%
Қидириш
Ўзбекистон 30/11/2024 Mittivine иши бўйича суд ҳукми эълон қилинди

Mittivine иши бўйича суд ҳукми эълон қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 29 ноябрь куни Учтепа тумани жиноят ишлари бўйича судида машҳур вайнер Фарҳод Маннопов (Mittivine)нинг ўлими билан боғлиқ иш кўриб чиқилди.

Судланувчилар сифатида Тошкентдаги хусусий Star Med Center клиникасининг оториноларинголог шифокори ва анестезиолог-реаниматологи иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли Фарҳод Маннопов бассейн четига боши билан урилиб, жароҳатланган. У ушбу клиникага мурожаат қилган ва унга жарроҳлик амалиёти ўтказилган. Бироқ, наркоз қўлланилгандан кейин бемор комага тушиб қолган ва ундан чиқмаган.

Олий суд маълумотига кўра, судланувчилар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 117-моддаси (хавфда қолдириш) бўйича оқланган.

Шу билан бирга, улар ўз касбий мажбуриятларини лозим даражада бажармаганликда (Жиноят кодексининг 116-моддаси) айбдор деб топилган.

Биринчи айбланувчига беш йиллик озодликни чеклаш жазоси ва икки йил давомида тиббий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ҳукми чиқарилди.

Иккинчи айбланувчига уч йил ва олти ойлик озодликни чеклаш жазоси берилди, шунингдек, унинг икки йил давомида анестезиолог-реаниматолог сифатида ишлаш ҳуқуқи чекланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг