Валюта курслари 15/11/2024
$1 – 12800.13
UZS – -0.06%
€1 – 13467.02
UZS – -1.07%
₽1 – 129.02
UZS – -0.87%
Қидириш
Иқтисод 21/10/2016 “Mitsubishi Corporation” Тўрақўрғон ИЭСни қуради
“Mitsubishi Corporation” Тўрақўрғон ИЭСни қуради
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Япониянинг “Mitsubishi Corporation” компанияси Ўзбекистоннинг Наманган вилоятида Тўрақўрғон иссиқлик электр станциясини қуриш бўйича тендерни ютиб олди.

“Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида таркибида қуввати 450 МВт бўлган иккита блоклои буғ-газ мосламали умумий қуввати 900 МВт лик янги иссиқлик электр станциясининг қурилиши” бўйича бош пудратчини танлаш бўйича тендер савдолари ўтказилди, дейилади “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамиятининг хабарида.

Компаниянинг қайд этишича, Япониянинг “Mitsubishi Corporation” компанияси Ўзбекистоннинг Наманган вилоятида Тўрақўрғон иссиқлик электр станциясини қуриш бўйича тендерни ютиб олди. Ҳозирда шартнома бўйича музокараларга тайёргарлик кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон қуввати 900 МВт бўлган Тўрақўрғон иссиқлик электр станциясини қуриш бўйича лойиҳани амалга оширишни 2015-йилнинг август ойида бошлаган эди. Лойиҳада йилига 7 млрд. кВтс электрэнергияси ишлаб чиқарадиган электрстанцияни қуришни назарда тутади.

Лойиҳанинг қиймати 1,1 млрд. АҚШ долларини ташкил этади. Лойиҳа Япониянинг халқаро ҳамкорлик бўйича агентлиги (JICA)нинг 704 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағи, Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт Фондининг 300 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағи, ҳамда “Ўзбекэнерго” АЖнинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг