Валюта курслари 07/07/2025
$1 – 12606.73
UZS – 0.39%
€1 – 14849.47
UZS – 0.27%
₽1 – 159.86
UZS – 0.26%
Қидириш
Ўзбекистон 10/01/2017 Миср элчиси билан учрашув
Миср элчиси билан учрашув
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017-йилнинг 10-январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Миср Араб Республикасининг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Амани ал-Итрни қабул қилди. Элчи ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Суҳбат давомида икки ва кўп томонлама шакллардаги Ўзбекистон-Миср ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқот чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларига алоҳида эътибор қаратилиб, ўзаро муносабатларнинг шартномавий-ҳуқуқий асосини кенгайтириш ва туризм соҳасини ривожлантириш борасида тажриба алмашишдан ҳар икки томон ҳам манфаатдор эканлиги қайд этилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг