Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент шаҳар, Мирзо-Улуғбек туманида жойлашган 35 кВ кучланишли «Горная» подстанциясини таъминловчи ер ости кабель тармоғида носозлик юзага келди.
Бунинг натижасида Мирзо-Улуғбек туманининг «Навниҳол» ҳамда «Бўз» МФЙлари ҳудудида яшовчи аҳоли хонадонларининг электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда.
Ҳозирда Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси мутахассислари томонидан кабель тармоғида юзага келган носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Таъмирлаш ишлари қисқа фурсатларда якунланиб, электр энергияси таъминоти қайта тикланади.