Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Технологиялар 27/10/2017 «Mirzo Ulugbek Innovation Center” резиденти мақомини дастурий таъминот чиқарадиган компаниялар ҳам олишлари мумкин
«Mirzo Ulugbek Innovation Center” резиденти мақомини дастурий таъминот чиқарадиган компаниялар ҳам олишлари мумкин
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича «Mirzo Ulugbek Innovation Center” Инновация марказининг Мувофиқлаштирувчи Кенгаши IТ-компанияларга Марказинг резиденти мақомини олиш имкониятларини кенгайтирди.

2017 йилнинг 24 октябрь куни Инновация марказининг Мувофиқлаштирувчи Кенгаши томонидан қабул қилинган протоколга асосан, эндиликда «Mirzo Ulugbek Innovation Center” Инновация марказининг резиденти мақомини «Дастурий таъминот чиқариш» (ИФУТ 58.2) йўналиши бўйича ишлайдиган юридик шахслар ҳам олишлари мумкин.

Инновация марказининг Мувофиқлаштирувчи Кенгаши қарорига мувофиқ, компютер ўйинлари (ИФУТ 58210) ва турли дастурий таъминотлар (ИФУТ 58290) ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган юридик шахслар ҳам «Mirzo Ulugbek Innovation Center” Инновация марказининг резиденти мақомини олишга номзод бўлишлари мумкин.

Инновация марказининг Мувофиқлаштирувчи Кенгаши мазкур қарорни қабул қилгунича, «Компютер дастури, маслаҳат ва бошқа шу турдаги хизматлар» ҳамда «Wэб-порталлар, маълумотларни қайта ишлаш ва жойлаштириш бўйича хизматлар» йўналиши бўйича ишлайдиган юридик шахслар Инновация марказининг резиденти мақомини олишлари мумкин эди.

Эслатиб ўтамиз, «Mirzo Ulugbek Innovation Center” Инновация маркази Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 июньдаги «Республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига асосан ташкил этилган.

«Mirzo Ulugbek Innovation Center” Инновация марказининг асосий мақсади – АКТ соҳасида ишлаб чиқариш, таълим ва илм-фан интеграциясини чуқурлаштириш, шунингдек, иқтисодиётнинг юқори технологик соҳалари ривожи учун қулай шароитларни яратишдир.

«Mirzo Ulugbek Innovation Center” Инновация маркази резидентларга қулайлик яратиш мақсадида, экстротерриториаллик тамойиллари асосида фаолият юритади, бунда MUlC резидентлари Ўзбекистоннинг исталган бурчагида жойлашиб, рўйхатдан ўтиб фаолият юритишлари мумкин бўлади. Марказнинг ишлаш муддати - 10 йил, мазкур муддат узайтирилиши мумкин.

Ўзбекистон Президентининг Фармонига асосан Инновация маркази резидентларига қатор имтиёз ва преференциялар тадим этилган. Жумладан, 2028 йил 1 январгача бўлган муддатга барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни, шунингдек ягона ижтимоий тўловни тўлашдан озод этилган. Шунингдек, 7,5 фоизли ставка бўйича жисмоний шахслар даромадларидан олинадиган солиққа тортилади, 4,5 фоизли ставка бўйича Пенция жамғармасига киритадиган суғурта бадалларига тортилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг