Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Технологиялар 26/08/2017 “Mirzo Ulugbek Innovation Center” ўз ишини бошламоқда
“Mirzo Ulugbek Innovation Center” ўз ишини бошламоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича «Mirzo Ulugbek Innovation Center» Инновация маркази 2017 йилнинг 25 августидан бошлаб буюртмалар қабул қила бошлади ҳамда ўзининг – www.muic.uz расмий сайтини ишга туширди.

Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича «Mirzo Ulugbek Innovation Center» Инновация маркази тўғрисидаги Низомга асосан буюртмалар онлайн режимида унинг расмий сайти орқали қабул қилинади. Шунингдек, буюртмалар шахсан ёки почта алоқаси орқали ҳам қабул қилинади.

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида рўйхатдан ўтганлигидан қатъий назар, барча юридик шахслар Инновация марказининг резиденти мақомини олишга номзод бўлишлари мумкин.

“Mirzo Ulugbek Innovation Center”га қизиқиш билдирган юридик шахслар барча талабларни, резидентларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисидаги батафсил маълумотларни марказнинг расмий сайтидан олишлари мумкин.

“Mirzo Ulugbek Innovation Center” Дирекцияси рўйхатдан ўтган резидентлар ҳамда Инновация марказининг тадбирлари тўғрисидаги маълумотларни ўз сайти орқали доимий тарзда ёритиб боради.

Эслатиб ўтамиз, “Mirzo Ulugbek Innovation Center” Инновация маркази Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 июндаги “Республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан ташкил этилган.

“Mirzo Ulugbek Innovation Center” Инновация марказининг асосий мақсади – АКТ соҳасида ишлаб чиқариш, таълим ва илм-фан интеграциясини чуқурлаштириш, шунингдек, иқтисодиётнинг юқори технологик соҳалари ривожи учун қулай шароитларни яратишдир.

Президент фармони билан Инновация маркази иштирокчиларига бир қатор имтиёз ва приференсиялар тақдим этилган. Жумладан, 2028 йилнинг 1 январь кунига қадар марказ резидентлари солиқ ва мажбурий тўловлардан озод этилдилар. Резидент ишчилар учун даромадлар жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган қайд қилинган ставка бўйича 7,5 фоиз солиқ ундирилиши, Пенсия жамғармасига 4,5 фоиз ставка бўйича суғурта бадаллари тўлашлари кўзда тутилган.

“Mirzo Ulugbek Innovation Center” Дирекцияси Ўзбекистоннинг IT компанияларини мазкур лойиҳада иштирок этиб, мамлакатимиз ахборот технологияларининг ривожланишига ўз ҳиссаларини қўшишларига чақиради. Биз ҳамкорлик учун очиқмиз.

Қўшимча маълумот учун, илтимос, “Mirzo Ulugbek Innovation Center” Дирекцияси билан боғланинг.

Манзил: Тошкент ш., Мирзо-Улуғбек тумани, Зиёлилар кўчаси, 13а – уй.

Телефон: (998 71) 289 99 94

E-mail: info@muic.uz

Вебсайт: www.muic.uz

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг