Давлат раҳбарлари яқинда олий даражада ўтган учрашувлар чоғида савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари юзасидан эришилган келишувлар ижросининг боришини муҳокама этдилар.
Томонлар Ўзбекистон ва Қозоғистон делегациялари турли даражадаги амалий ташрифларининг якунларига, устувор йўналишларда муҳим тижорат шартномалари тузилганига юқори баҳо бердилар.
Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев қатор минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.
Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарлари ўзаро манфаатли барча соҳаларда икки томонлама алоқаларни фаоллаштириш, дўстлик ва яқин қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш тўғрисида келишиб олдилар.