Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 13/04/2019 Миробод туманида “Келин-куёвлар инновацион мактаби” иш бошлади
Mirobod tumanida “Kelin-kuyovlar innovatsion maktabi” ish boshladi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Пойтахтимизнинг Миробод туманида фаолият олиб бораётган ФХДЁ бўлими  ҳузурида «Келин-куёвлар инновацион мактаби» иш бошлади. Бу ерда бўлғуси ота - оналар учун оилавий муносабатларнинг маънавий-ахлоқий асослари, оила иқтисодиёти, рўзғор ва бюджетини юритиш, оиладаги ижтимоий муҳит, соғлом турмуш тарзи, гендер масалалари, оилани идора этиш каби масалалар юзасидан маҳорат дарслари ўтилади. Мавжуд ўқув дастурларидаги маълумотлар илмий-услубий жиҳатдан барча нормаларга жавоб беради. Яъни, психология ва ижтимоий-ҳуқуқий йўналиш бўйича барча зурурий жихатлар қамраб олинган.

Шунингдек, мазкур мактабда оилавий муносабатларининг емирилиши, ажрим билан боғлиқ жараёнларда ҳуқуқий масалалар ҳамда томонларнинг бурч ва маъсулияти ҳақида ҳам ёшларга тавсиялар берилади. Қолаверса, у бўлғуси келин-куёвларни ўқитиш, якка ҳолда мутахассислар маслаҳати каби хизматларни таклиф этиб, муайян мавзулар бўйича гуруҳларда тренинглар ўтказилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг