Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 25/04/2018 Минтақавий тренинг - «Жойларда СРИБ тамойилларини жорий этишнинг институционал асослари: Ҳавзавий кенгашлар»
Минтақавий тренинг - «Жойларда СРИБ тамойилларини жорий этишнинг институционал асослари: Ҳавзавий кенгашлар»
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тошкент шаҳрида сув ресурсларининг интеграцияланган бошқаруви (СРИБ) тамойилларини жорий этиш бўйича икки кунлик ҳудудий тренинг ўтказилмоқда. «Жойларда СРИБ тамойилларини жорий этишнинг институционал асослари: Ҳавзавий кенгашлар» тренинги АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID), Марказий Осиё минтақавий экология маркази (МОМЭМ) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг ҳамкорликдаги «Сув, таълим ва ҳамкорлик» (Smart Waters) лойиҳаси доирасида ташкил этилган.

Ташкилотчиларнинг сўзига кўра, мазкур тренингни ўтказишдан мақсад – жойларда СРИБ тамойилларини жорий этишнинг институционал асоси сифатида ҳавзавий кенгашларни яратиш ва уларнинг фаолият юритиши асосларини назарий ва амалий жиҳатлари бўйича таълим бериш, жаҳон тажрибасини ўрганиш ҳамда Марказий Осиё давлатларида ташкил этилган ҳавзавий кенгашлар фаолияти бўйича тажриба алмашишдан иборат. Назарий маълумотлар билан бирга қаторда тренинг чоғида кичик дарёларда ҳавзавий кенгашларни яратишга хизмат қилувчи катта хажмдаги амалий инструментлар тақдим этилмоқда.

“АҚШ Ўзбекистон ва бутун дунё бўйлаб сув ресурсларининг интеграцияланган бошқарувидек самарали сув сиёсатини тарғиб этишга кўмаклашади. Буни амалга ошириш учун ҳавза кенгашлари каби институтлар зарур, улар идоралараро мулоқотни йўлга қўйишга ва маҳаллий ҳамжамиятларга сув ресурсларини самарали бошқаришга ёрдам беради”, – деб таъкидлади USAIDнинг мамлакатимиздаги директори Гэри Роббинс.

Марказий Осиё мамлакатлари ва Афғонистоннинг сув хўжалиги соҳасидаги вазирлик ва идоралари, минтақанинг илмий-тадқиқот институтлари ҳамда ҳудуднинг ҳавзалар бўйича ташкилотлари, шунингдек, халқаро ташкилотлар вакиллари тадбир иштирокчиларига айланишди. Умумий ҳисобда 60 га яқин киши йиғилди.

Икки кунлик тренинг МОМЭМ мутахассислари ҳамда Стокгольм халқаро сув институти (SIWI) ва Сув ресурслари халқаро институти (IWMI) мутахассислари томонидан ўтказилмоқда.

«Бундай минтақавий тадбирлар Марказий Осиё ва Афғонистон мутахассилари ўртасида сув ресурсларини барқарор бошқаришнинг долзарб масалалари ечимини топиш учун мулоқот ўрнатишга ёрдам беради. Ҳавзавий кенгашларни тузиш заруратини англаб етиш сув ресурсларини ҳимоя қилиш ва ушбу масалага оқилона ёндошувни таъминлаш жараёнини мустаҳкамлашга хизмат қилади», – таъкидлади МОМЭМнинг Ўзбекистондаги филиали директори Шаҳноза Умарова.

Икки кунлик таълимий семинар якунига кўра барча тингловчилар сертификатларни қўлга киритишади.

USAID томонидан молиялаштирилаётган Smart Waters лойиҳаси Марказий Осиё давлатлари ва Афғонистонда МОМЭМ томонидан 2015 йилдан бери амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг мақсади сув ресурсларини барқарор бошқариш масалалари бўйича стратегик тавсиялар бериш, ўзаро ҳамкорликнинг профессионал тармоғини яратишни қўллаб-қувватлаш ҳамда салоҳиятни ошириш ва минтақавий мулоқотни ривожлантиришдан иборат.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг