Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 30/09/2016 Миллий терма жамоа Тошкентда йиғин бошлади
Миллий терма жамоа Тошкентда йиғин бошлади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Самвел Бабаян бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Эрон ҳамда Хитой терма жамоаларига қарши расмий ўйинлар олдидан ўзининг навбатдаги йиғинини бошлади.

Эслатиб ўтамиз, 6-октябрь ҳамда 11-октябрь кунлари ЖЧ-2018 3-саралаш босқичида навбатдаги тур ўйинлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон миллий терма жамоси дастлаб, 6-октябрь куни Эрон миллий терма жамоасини қабул қилса, 11-октябрь куни Хитой терма жамоаси меҳмон бўлади, деб хабар беради ЎФФ Матбуот хизмати.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян бугун бошланган йиғинга жами 25 нафар футболчини жалб этган. Бу сафарги таркибдан аввалги ўйинларда терма жамоага чақирилмаган "Пахтакор" ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов ҳам ўрин олган. Миллий терма жамоа бош мураббийи Эрон ва Хитойга қарши ўйинлар учун якуний таркибни Тошкент йиғини якунида эълон қилади.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Тошкентдаги йиғинига чақирилган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар: Александр Лобанов (“Пахтакор”), Игнатий Нестеров (“Локомотив”), Элдор Суюнов (“Насаф”).

Ҳимоячилар: Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”), Егор Кримец (“Бейжинг Гуоан”, Хитой), Виталий Денисов (“Локомотив”, Россия), Даврон Хошимов (“Пахтакор”), Азим Аҳмедов (“Пахтакор”), Анзур Исмоилов (“Чангчун Ятай”, Хитой), Станислав Андреев (“Пахтакор”).

Ярим ҳимоячилар: Одил Аҳмедов (“Краснодар”, Россия), Отабек Шукуров (“Бунёдкор”), Азиз Ҳайдаров (“Аш Шабоб”, БАА), Сервер Жепаров (“Локомотив”), Марат Бикмаев (“Локомотив”), Жавоҳир Соҳибов (“Пахтакор”), Достон Ҳамдамов (“Бунёдкор”), Жамшид Искандеров (“Пахтакор”), Саламат Қутибоев (“Бухоро”), Сардор Рашидов (“Ал Жаиш”, Қатар), Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”), Жасур Ҳасанов (“Қизилқум”) Элдор Шомуродов ("Бунёдкор").

Ҳужумчилар: Игорь Сергеев (“Бейжинг Гуоан”, Хитой), Александр Гейнрих (“Ордабаси”, Қозоғистон).

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг