Валюта курслари 15/11/2024
$1 – 12800.13
UZS – -0.06%
€1 – 13467.02
UZS – -1.07%
₽1 – 129.02
UZS – -0.87%
Қидириш
Ўзбекистон 28/04/2021 Миллий палата ва AstraZeneca ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилди
Миллий палата ва AstraZeneca ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасида AstraZeneca компанияси билан бир қатор йўналишлар бўйича ҳамкорлик қилиш имкониятлари ҳақида музокаралар бўлиб ўтди.

Бугун Ўзбекистон тиббиёти учун исботланган тиббиётга асосланган Клиник протоколларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш муҳим масала саналади. Яъни ҳар бир шифокорга Ўзбекистондаги беморларни халқаро илғор тажрибани қўллаган ҳолда даволашдаги ҳаракатида дастури амал бўладиган Клиник протоколларни. Ва бу ерда Миллий палатага ва умуман Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш тизимига таниқли халқаро экспертларни жалб этишда дунёга танилган AstraZeneca компанияси каби ҳамкор ёрдам беради. Шубҳасиз, уларнинг тажрибаси юртимиз шифокорлари учун замонавий Клиник протоколларни ишлаб чиқиш жараёнини тезлаштириш имконини  беради.

2021 йил 22 апрелда бўлиб ўтган учрашувда «Масалан, эндокринологияда Россия Клиник протоколларини янгилашда иштирок этган экспертларни айнан апрел ойида жалб қилиш имконияти мавжуд. Бундай халқаро даражада нуфузли мутахассисларни жалб этиб, Ўзбекистонда ҳақиқий самарали замонавий клиник протоколлар ва қўлланмаларни ишлаб чиқиш ва қабул қилишни тезлаштириш мумкин. Ва бу ерда биз сизни қўллаб-қуватлашга тайёрмиз», — деб таъкидлади AstraZenecaнинг стратегик ҳамкорлигини Евроосиё кластерида ривожлантириш бошқармаси раҳбари Замира Кульманбетова. 

 Компания вакилининг таъкидлашича, бугун Ўзбекистон тиббиёт соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар мамлакатда юқори технологияларга асосан тайёрланган замонавий фармацевтик воситаларнинг пайдо бўлишига имкон туғдиради. Хусусан, узоқ йиллар мамлакатда бўлмаган мазкур компания сўнги икки йил давомида Ўзбекистонда ўзининг бир қатор сўнги ишланмаларини рўйхатдан ўтказди. Онкологик беморлар учун дори воситалари ҳам шулар жумласидандир.

«Биз яна Ўзбекистонга юртингизда рўй бераётган ўзгаришлар туфайли қайтдик. Хусусан, «эътироф бўйича рўйхатдан ўтиш» тезлашган тадбири туфайли. Бу сизлар қўйган ажойиб ва катта қадам», — деди З. Кульманбетова. 

Шу билан бирга, унинг сўзларига қараганда, мамлакатда замонавий фармацевтик воситаларнинг пайдо бўлишига имкон туғдирадиган ўзгаришларнинг тўлиқ самарасига эришиш учун шунингдек, (Асосий дори воситлари рўйхати) СОЛС (Список основных лекарственных средств) тизимини ўзгартириш керак бўлади. Бугунги кунда у ҳар икки йилда бир маротаба қайта кўриб чиқилади. Демак, янги дори воситалари унга бир-икки йилдан кам бўлмаган вақтда келиб тушади. Учрашувда таъкидланганидек, СОРСни қайта кўриб чиқишнинг бундай тизими МДҲ давлатлари орасида фақат Ўзбекистонда қолди. Хусусан, Россияда СОЛСни бир йилда бир маротаба қайта кўриб чиқади. Ундан ташқари, Инновацион терапияни қўллаш имконятлари ҳақида сўз юритилганда, алоҳида ҳолатларда қўшимча кўриб ҳам чиқилади.  

Музокарлар давомида томонларнинг аҳолининг маълум гуруҳини дори воситалари билан имтиёзли равишда таъминлаш бўйича лойиҳалардаги ҳамкорлигининг имкониятлари ҳам муҳокама қилинди. Масалан, стендлаш муолажасидан сўнг беморларни имтиёзли равишда дори воситалари билан таъминлаш бўйича. Чунки ундай беморлар ўрнатилган стендларда тромб шаклланишининг олдини олиш учун 12 ойдан кам бўлмаган муддатда антиагрегат терапия қабул қилиши зарур бўлади.

Шунингдек, Ўзбекистонда бу бўйича дастлабки лойиҳа бошланган мажбурий тиббий суғурта тизимини, соғлиқни сақлаш тизими ходимларининг малакасини оширишдаги ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида ва бошқа бир қатор йўналишларда тажриба алмашиш зарурлиги таъкидланди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг