Валюта курслари 29/11/2024
$1 – 12865.05
UZS – 0.13%
€1 – 13550.76
UZS – 0.28%
₽1 – 116.73
UZS – -2.78%
Қидириш
Ўзбекистон 18/03/2022 Миллий палата томонидан Туркия тиббиётининг илғор тажрибаси ўрганилди
Миллий палата томонидан Туркия тиббиётининг илғор тажрибаси ўрганилди

Замонавий даволаш усулларини ўрганиш — Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасининг асосий вазифаларидан биридир. Уни бажариш мақсадида Миллий палата раҳбари 2022 йил февраль ойи охирида таркибига 34та тиббиёт ташкилотлари кирадиган Medical Park (Туркия) Клиникалари тармоғида ишни ташкиллаштириш билан танишиб чиқди. 

Миллий палата раиси Ровшан Изамов ва Medical Park раҳбариятининг менежер Семр Сёнмез раҳбарлигидаги аъзолари иштирок этган музокаралар давомида томонлар ҳамкорлик ҳақида Меморандум имзоладилар.

Ташриф доирасида Клиникалар тармоғининг кўплаб йўналишларни ўз ичига оладиган фаолияти билан танишув амалга оширилди. Medical Parkнинг Floria клиникасига ташриф вақтида уларнинг бир қатори, хусусан, функциялар ва ҳаракатдаги чегараланишларни даволашнинг самарали усулларига эга замонавий физиотерапия ва реабилитация тизими имкониятлари кўриб чиқилди. Бундай чегараланишлар беморларда ҳар хил сабабларга кўра, жумладан, шикастланиш, мушаклардаги, нерв ва суяк тизимларидаги муаммолар, неврологик касалликлар ва бошқа сабаблар туфайли пайдо бўлади. Тўлақонли ҳаракат инсон фаоллигининг асоси саналади ва Турк клиникасида инсонга ҳаракатланиш имкониятларини қайтариб беришга йўналтирилган илғор тажриба ишлаб чиқилган.

Хусусан, Миллий палата раҳбари таянч-ҳаракат функциялари турлича шикастланган беморларда юриш кўникмаларини тиклашга мўлжалланган роботлаштирилган экзоскелет қурилмаси имкониятлари билан таништирилди. Бу ва бошқа усулларнинг долзарблигини инобатга олган ҳолда Ўзбекистонда қўшма реабилитация маркази ташкил этиш имкониятлари муҳокамаси бўлиб ўтди.

Тиббиётнинг яна бир энг замонавий йўналишларидан бири — бу беморларни органларни трансплантация қилиш йўли билан даволашдир. Хусусан, бугун бу орган етишмовчилигининг терминал босқичини даволашнинг энг яхши услуби ҳисобланади. Бу ҳақда профессор Абузер Деринчкан клиникага ташрифи пайтида сўзлаб берди. Замонавий технологик инфратузилма барча

ёш гуруҳидаги беморларда буйрак ва жигарни трансплантация қилишга имкон беради. Кўрсатмалар бўйича, беморларга, жумладан ёш болаларга ҳам операциядан сўнг интенсив терапиянинг индивидуал шароитлари тақдим қилиниши мумкин.

Трансплантациядан кейин зарур бўлган мураккаб даволаш тадбирлари, айниқса, интервенцион тадбирлар гастроэнтерология клиникасида, ЭУЗИ, ЭРХПГ ва радиология клиникасида тажрибали шифокорлар томонидан амалга оширилади. Трансплантацияни ўтказган бемор учун энг муҳими — бу кўчириб ўтказилган органларнинг узоқ вақт давомида функцияда бўлиши. Шу мақсадда операциядан кейинги кузатув ва ҳаёт тарзидаги муҳим ўзгаришлар бўйича маслаҳатлар олиб борилади. 

Ҳозирги кунда энг кўп трансплантация қилинадиган орган ва тўқима сифатида буйрак, жигар, юрак, ўпка, ошқозон ости бези, ингичка ичак, илик, кўз пардаси саналади. 

Кўпинча айнан органлар трансплантацияси беморга яшаб кетиш имконини беради. Бунда шуни унутмаслик керакки, муаммони эрта ташхислаш учун операциядан кейин диққат билан кузатув талаб этилади. 

Замонавий тиббиётда организмга жуда кичик (нуқтага тенг) воситаларни киритиш йўли билан амалга ошириладиган ташхислаш ва даволаш услубларини ўз ичига оладиган Интервенцион радиология жуда кенг қўлланилади. Бу касаллик ҳақида очиқ операцияларсиз ва жарроҳлик ташхис аппликацияларисиз аниқ маълумотлар олиш имконини беради. Ташхислаш ва даволашда нтервенцион радиологиянинг энг кўп қўлланиладиган услуби бўлиб ангиография, ультратовуш ва компьютер томографияси каби визуализация услублари саналади. Ангиографияни томирларни даволашнинг окклюзия, баллонирование, қон кетиши каби юрак томирларидан бошқа барча турларида қўллаш мумкин. 

Medical Park – Gaziosmanpasha («Газиосманпаша») клиникасига ташриф давомида Ўзбекистон вакилини Интервенцион радиология имкониятлари билан клиника директори Зухаль Челибиоглу ва доктор Илкер Тосун таништирдилар. Таъкидланганидек, бугун ушбу услуб ёрдамида тананинг турли қисмларидаги ўсмаларни, венанинг варикоз кенгайишини, жигар ракини ва бошқа яна бир қатор касалликларни даволаш мумкин. 

Шу ернинг ўзида профессорлар Джем Дене ва Сонгюль Сарефханоглу иштирокида замонавий гематологиянинг қоннинг, шунингдек қон ишлаб чиқилишида роль ўйнайдиган органларнинг, жумладан лимфатик органларнинг, талоқнинг иликнинг касалланиши билан билан боғлиқ имкониятлари ҳақида фикрлар алмашилди. Мазкур йўналишнинг мураккаблиги инобатга олинган ҳолда Туркия Клиникалар тармоғида гематолог-мутахассисларини тайёрлаш умумий ҳисобда 13 йил ўқишни, жумладан 3 йил мутахассисликка эга бўлиш даврини ўз ичига олади. 

Гематология фанлараро ёндашувни, жумладан, тиббий ва радиация онкологияси билан ҳамкорликни талаб қиладиган соға саналади. Гематологик касалликларни замонавий даволашда илик трансплантацияси муҳим роль ўйнайди. Шундай экан, бунинг учун бунақанги даволаш олиб бориладиган шифохонада тўлиқ жиҳозланган бўлинма ва тажрибали команда бўлиши жуда муҳим.

Яна бир тиббиёт тармоғи — Goztepe («Гезтепе»)га ташрифига ва унинг директори Сердали Ширин ва профессор нейрохирург Тюркер Кылыч билан суҳбат «Гамма-нож»

(«Гамма-пичоқ») деб аталувчи замонавий даволаш уусли билан танишувга бағишланган.

«Гамма-нож» — бу нейрохирургларга бош миянинг патологик қисмини ҳеч қанақанги кесмасдан операция қилиш имконини берадиган замонавий даволаш усули. Ушбу усулда стереотаксик радиохирургия қўлланилади. Уни қўллаш бош миянинг уйғунланган шикастланган тўқималарини гамма-нурлар ёрдамида йўқ қилиниши таъминлайди. Ундай даволаш бир сеансда якунланади ва очиқ нейрохирургияни қўллаш мумкин бўлмаган ёки қўллаш катта хавф туғдирадиган ҳолларда қўл келади.

Bahchelievler («Бахчелиевлер») клиникасига ташриф пайтида бу ерда юрак-қон томир жарроҳлигида қўлланиладиган инновациялар билан танишув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ровшан Изамовнинг профессор Ибрахим Чинар Баяр билан учрашуви жараёнида сўз юритилди. 

Таъкидланганидек, бугун юрак-қон томир касалликлари дунёдаги, шу жумладан, Туркиядаги ўлим сабабларининг аксариятини ташкил этади. Бунда, тиббиётнинг ютуқлари туфайли энди мунтазам кўрикдан ўтиб турганларда касалликни эрта ташхислаш мумкин. 

Сўнги йилларда қўлланилаётган услублар юрак-қон томир тизимининг аҳволини нисбатан аниқ ўрганиш имконини беради, демак, инсонга бериладиган ёрдам самаралироқ бўлади. Хусусан, Клиникада қўлланиладиган компьютерлаштирилган CGM Тест классик ЭКГга нисбатан барвақтроқ юрак хуружи хавфидан огоҳлантира олади. 3D-ЭКГ каби танилган CGM (кардиогониометрия) ҳам юрак ва юракка олиб борувчи томирларнинг уч ўлчовли электр фаоллигини ўлчайди ва тасвирлайди. Бунда, 4-5 дақиқалик даволаш жараёнида беморлар радиация ёки қандайдир кимёвий моддалар таъсирига дуч келмайди. 

Артериядаги қон оқимини аниқлашни бугун Теста ЛПИ ёрдамида амалга ошириш мумкин. У асосан, қўл ёки оёқларни озиқлантириб турадиган артерияларнинг торайиши, ва бунда шикастланган қўл-оёқларда қон айланишининг бузилиш кузатиладиган переферик касалликларни ташхислаш учун қўлланилади. Мазкур тадқиқотда артериялардаги қон оқимини аниқлаш, уни кўринадиган ва эшитиладиган қилиш имконини берувчи допплерография қўлланилади.

Юрак-қон томир касалликларини ташхислаш ва даволашнинг замонавий усулларини муҳокама қилиш жараёнида коронар ангиография, коронар шунтирование усуллари, тегишли юрак клапанини тиклаш ёки алмаштириш бўйича операциялар, аорта аневризмлари жарроҳлиги кўриб чиқилди. 

Клиникаларга ташриф давомида уларнинг рак касалликларини даволаш бўйича имкониятлари ҳам кўриб чиқилди. Онколог Саваш Туна таъкидлаганидек, бугун радиация онкологиясида янги авлод нур терапияси — ҳажмли ёйсимон терапия технологиясини қўллаш имконияти мавжуд. Шунингдек, ПЭТ-КТни қўллаш касалланган қисмни аниқроқ кўриш имконини беради. Клиникалар тармоғининг радиация онкология бўлинмаларида барча ускуналар ўзаро маълумот алмаша олади. Бу ракни даволашда хатоларни минимум даражасига олиб келади.

Радиация онкологияси рак тўқималарига ионлаштирилган нурланиш таъсирини қўллайди. У даволаш жараёнлари нурлашни қўллаш билан олиб бориладиган радиохирургия ва нур терапиясига бўлинади. Мутахассисларнинг берган маълумотларига кўра, барча рак билан касалланган беморларнинг 70 фоизигача қисми даволанишнинг ҳар қандай босқичида нур терапиясига муҳтож бўлади. 

Даволашнинг самарадорлигида мутахассисларнинг малакаси катта роль ўйнаши таъкидланган. Хусусан, бу соҳада ишлайдиган Клиникалар тармоғи шифокорлари нур терапиясини қўллаш билан боғлиқ барча жисмоний ва радиобиологик жараёнлар ҳақида маълумотларга эга бўлади. 

Белгиланадиган даволаш режаси доирасидаги зарур даволаш жараёнларни бажариш устида тажрибали онколог-радиологлардан ташқари техник-радиологлар ҳам ишлайдилар. Улар даволашда қўлланиладиган нур терапияси ускуналарининг техник хизматини таъминлайди. Тиббиёт онколог-ҳамширалари радиация онкологияси бўйича махсус тайёргарликдан ўтади. Уларнинг вазифасига беморларни нур терапияси принциплари ҳақида, даволанишга талаблар ҳақида, салбий оқибатларни камайтириш усуллари ҳақида хабардор этиб туриш ҳам киради.

Шуни таъкидлаймизки, имзоланган Меморандум доирасида Миллий палата томонидан Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидаги беморларни ташхислаш ва даволашга Клиникалар тармоғи шифокорларини хайрия асосида жалб этиш, илғор тиббий тажриба алмашиш, Туркиянинг илғор тиббиёт муассасаларида ватанимиз мутахассисларининг стажировкасини ташкил этиш бўйича яқин ҳамкорлик қилиш режалаштирилган.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг